![Германия ҳукумати 13 минг афғон қочқинини мамлакатдан чиқариб юбормоқчи](/uploads/posts/2024-07/xf8dae07e7a_01.webp.pagespeed.ic.dJKaxSikWe.webp)
Ҳозирда Германияда 450 мингга яқин афғонистонлик истиқомат қилади ва улардан 13 минг нафарида қочқин мақоми бўлмагани учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади.
«Германия ҳукумати Афғонистон қочқинларни ўз ватанларига депортация қила олмаслигини, чунки бу мамлакат билан дипломатик алоқалари йўқлигини айтмоқда», – дейилади Bild нашри маълумотида.
Нашр, шунингдек, Германия ҳали ҳам Афғонистоннинг Берлиндаги элчихонаси орқали Кобул билан алоқаларни давом эттираётганини аниқлашга муваффақ бўлган.
Бундестаг аъзоси ва Афғонистон бўйича эксперт Эрик Кузвейл «назарий жиҳатдан Германия Кобул билан музокара олиб бориши мумкин»лигини айтади.
Bild маълумотига кўра, Афғонистоннинг Берлиндаги элчихонаси депортация учун керакли ҳужжатларни исталган вақтда бериши мумкин.
«Агар Афғонистоннинг Берлиндаги элчихонаси керакли ҳужжатларни берса, у ҳолда (депортация учун) муҳим шарт бажарилади», – дейди миграция бўйича тадқиқотчи Стефан Луфт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ҳукумати Ўзбекистон масъуллари билан мамлакатдан мажбуран чиқариб юбориладиган афғонлар масаласида музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Байден: “Мен дунёни бошқараман” расм](/uploads/posts/2024-07/x69e948c158_photo_2024-07-07_12-54-25-2cskoewe.webp.pagespeed.ic.-zKzH7dc18.webp)
Байден: “Мен дунёни бошқараман”
![НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда расм](/uploads/posts/2024-07/xcd36a14839_g9a6qn9jluzltsheezw-1mzto0mmafvy.webp.pagespeed.ic.nKnEF7ur8Q.webp)
НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда
![Буюк Британиянинг янги бош вазири ҳақида нималар маълум? расм](/uploads/posts/2024-07/x9d1bc1b9bd_01.webp.pagespeed.ic.KiCVKXS_pe.webp)
Буюк Британиянинг янги бош вазири ҳақида нималар маълум?
![Германия - Испания учрашувидан сўнг немис жамоаси мураббийи ҳакамлар хонасига бостириб кирди расм](/uploads/posts/2024-07/x4a0e5e937b_795740_680.webp.pagespeed.ic.KNtxbhgcG2.webp)
Германия - Испания учрашувидан сўнг немис жамоаси мураббийи ҳакамлар хонасига бостириб кирди
![Зеленский Путин ҳақида кутилмаган баёнот берди расм](/uploads/posts/2024-07/x14f9ec45f1_41653983_0023871344_1920x0_80_0_0_0d2b91b05bfbc9691d99799eeb3c7baa_jpg.webp.pagespeed.ic.P4qMrtzB8S.webp)
Зеленский Путин ҳақида кутилмаган баёнот берди
![“Ўзгидромет” 7 июль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xcbd3536f43_64c59b7842_65e5ac76bbb92.webp.pagespeed.ic.AJnReu5zT-.webp)
“Ўзгидромет” 7 июль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди
![Виктор Орбан: «Агар Меркел Германия канцлери бўлганида уруш бўлмасди» расм](/uploads/posts/2024-07/x05a8853cee_4zptqotoivktzzc1f0f6yrzmhb6dqiym.webp.pagespeed.ic.8W8_xrJ1lf.webp)
Виктор Орбан: «Агар Меркел Германия канцлери бўлганида уруш бўлмасди»
![Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрига амалий ташрифини якунлади расм](/uploads/posts/2024-07/xae6f2392cb_kt-g2llh50f.webp.pagespeed.ic.nxbBa3BYJO.webp)
Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрига амалий ташрифини якунлади