![Байден сиёсий баҳсларда вазминликка чақирди](/uploads/posts/2024-07/x913a1713ac_em_-prtf6eec7dwekgtppzmabwzmr344.webp.pagespeed.ic.zRes6Z-bWp.webp)
Фото: Sipa USA/ТАСС
АҚШ президенти Жо Байден ноябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида унинг эҳтимолий рақиби Доналд Трампга суиқасд уюштирилганидан кейин америкаликларга мурожаат қилди. «Менинг ватандошларим, бугун мен сиз билан сиёсий ҳаётимизда ҳароратни пасайтириш зарурлиги ҳақида гаплашмоқчиман», деди Байден 14 июл, якшанба куни. Сиёсат «ҳеч қачон жанг майдони бўлмаслиги керак», деди Оқ уй раҳбари.
Байден: Келишмовчиликларни зўравонлик билан эмас, балки овоз бериш орқали ҳал қиламиз
«Биз келишмовчиликларни сайлов қутисида ҳал қиламиз. Ўқ билан эмас, балки сайлов қутисида», - деди АҚШ президенти. У «демократия ва қонун устуворлиги учун» фаол тарғиботни давом эттириш ниятида эканлигини қўшимча қилиб, «кўчаларда зўравонликсиз», сайлов қутилари ёнида ҳаракат қилишга чақирди. «Биз экстремизм ва ғазаб эмас, балки одобли ва меҳрибон бўлган Америка тарафдоримиз», деди Байден.
Америка раҳбари, шунингдек, ватандошларини «фақат фикрига қўшилганларни эшитаётган бункерлардан» чиқишга чақирди. Халққа қилган мурожаатида Байден дезинформация ва «манфаатларимизга эмас, балки ўз манфаатларига мос» сайлов натижаларини чиқариш учун «парчаланиш алангасини ёқиб юбораётган чет эллик ўйинчилар» ҳақида огоҳлантирди.
Пенсилванияда Доналд Трампга суиқасд
АҚШ собиқ президенти, республикачи Доналд Трампга 13 июл куни Пенсилвания штатининг Батлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти митингидаги нутқи вақтида ўқ узилди. Ўқ сиёсатчи қулоғининг тепа қисмига тегди. Отишма натижасида 50 ёшли эркак ҳалок бўлди, яна икки митинг иштирокчиси яраланди. Уларнинг аҳволи барқарор, деди Пенсилвания штати полицияси. Ҳужумчи Пенсилвания штати Бетел-Парк шаҳрида истиқомат қилувчи 20 ёшли Томас Мэтю Крукс эканлиги аниқланган, у хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.
Бир қатор жаҳон сиёсий етакчилари Доналд Трампга қилинган суиқасдни қоралаб, ҳамдардлик билдирди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар расм](/uploads/posts/2024-07/xa1b47cb871_6695151e66faa.webp.pagespeed.ic.M575loXEDI.webp)
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
![Газдан ноқонуний фойдаланган нефтни қайта ишлаш заводи ва фермер хўжаликлари аниқланди расм](/uploads/posts/2024-07/xbc01767517_mzwtrknlzddelvkbudykb3ggpizqf-1z.webp.pagespeed.ic.bWxWpEmR4v.webp)
Газдан ноқонуний фойдаланган нефтни қайта ишлаш заводи ва фермер хўжаликлари аниқланди
![Турк актрисаси Ҳанде Эрчел 2024 йилнинг энг чиройли мусулмон аёли деб топилди расм](/uploads/posts/2024-07/xa18e9dd591_6694bf9dd8cfa.webp.pagespeed.ic.ZWRKVfB3gJ.webp)
Турк актрисаси Ҳанде Эрчел 2024 йилнинг энг чиройли мусулмон аёли деб топилди
![Павел Дуров Марказий Осиё таассуротлари ҳақида нималар деди? расм](/uploads/posts/2024-07/x04c1b7e08a_photo_2024-07-15_10-07-47-r5vvzohi.webp.pagespeed.ic.qWcWRgUDqH.webp)
Павел Дуров Марказий Осиё таассуротлари ҳақида нималар деди?
![Заранг дарахтига шикаст етказган экскаватор ҳайдовчиси 28 млн сўм тўлайди расм](/uploads/posts/2024-07/x0f93e611ad_za-jw8cmhdz.webp.pagespeed.ic.vRUQopGnQo.webp)
Заранг дарахтига шикаст етказган экскаватор ҳайдовчиси 28 млн сўм тўлайди
![Японияда аҳолини ҳар куни камида бир марта кулишга ундайдиган қарор қабул қилинди расм](/uploads/posts/2024-07/xb9d06b98a8_66924436c023e.webp.pagespeed.ic.ryMjO7w83m.webp)
Японияда аҳолини ҳар куни камида бир марта кулишга ундайдиган қарор қабул қилинди
![Иссиқ кунда нега совуқ сув ичмаслик керак? расм](/uploads/posts/2024-07/x530372cd38_bcduovppq6mb7llio3va6aiwqukqiuw5.webp.pagespeed.ic.29hi9dlhNW.webp)
Иссиқ кунда нега совуқ сув ичмаслик керак?
![Янги уруғ навларини яратиш ва экинлар ген банкини кенгайтиришга 24 млн доллар йўналтирилади расм](/uploads/posts/2024-07/xfc0fa1fcd1_photo_2024-07-17_12-42-11.webp.pagespeed.ic.7HQWPi99JJ.webp)
Янги уруғ навларини яратиш ва экинлар ген банкини кенгайтиришга 24 млн доллар йўналтирилади