![АҚШ стратегик бомбардимончи самолётлари Россия чегараси томон учирилди](/uploads/posts/2024-07/x29cccbed97_samoly-fn4jswgc.webp.pagespeed.ic.IEH7AXIrYN.webp)
Фото: Wikimedia Commons
АҚШ стратегик бомбардимончи самолётлари 21 июль куни Россия чегаралари томон учган. Бу ҳақда Россия ҳукумати тарқатган хабарга асосланиб, The Moscow Times нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, АҚШга қарашли иккита стратегик бомбардимончи самолёт Арктика бўйлаб Баренс денгизи устидан парвозни амалга оширган. Самолётларнинг Россия чегарасига яқинлашуви эса огоҳлантириш сигналлари ишлаб кетишига сабабчи бўлган.
Россия ҳаво-чегара ҳудуди бўйлаб бомбардимончи самолётларга қарши туриш учун қирувчи самолётларини учирган. Бир неча дақиқалик ҳаво манёврлари оқибатида самолётлар баҳсли ҳаво зонасидан суриб чиқарилган.
“Россия қирувчи самолётлари экипажи АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-52H стратегик бомбардимончи самолётлари чегарага яқинлашганини аниқлади. Россия қирувчи самолётлари уларга яқинлашганда, стратегик бомбардимончи самолётлар парвоз йўналишини тўғрилаб, ҳудуддан узоқлашди ва кейин Россия давлат чегарасидан бошқа томонга бурилиб кетди”, дейилади Кремль матбуот идораси хабарида.
АҚШ ҳарбийлари мунтазам равишда халқаро сувлар устида стратегик парвозларни амалга оширади. Вашингтондаги ҳукумат амалиётлар нейтрал ҳаво ҳудудида ва халқаро қонунларга мувофиқ амалга оширилганини таъкидлаб келади.
Москва сўнгги ойларда ўтказилган Ғарб машғулотларига нисбатан кескин жавоб қайтаришни бошлаган. Июнь ойида Қора денгиз устида АҚШ ҳарбий дронлари учирилиши “тўғридан тўғри” ҳарбий тўқнашувга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. File engine/social.php not found.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм](/uploads/posts/2024-07/xc93be6563b_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.JHaomSCHqQ.webp)
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
![Жанубий Корея овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Кореяга радиоэшиттиришлар узатишни бошлади расм](/uploads/posts/2024-07/xf9c60054b2_speaker-4efzv0vm.webp.pagespeed.ic.Q-tcNIcIyo.webp)
Жанубий Корея овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Кореяга радиоэшиттиришлар узатишни бошлади
![“Париж-2024”: Ўзбекистон футболчилари юлдузларга тўла Испанияни тўхтата оладими? расм](/uploads/posts/2024-07/xf0e945ce97_c5fc1050df620de9bf146defa1195765.webp.pagespeed.ic.ksuXM2AT31.webp)
“Париж-2024”: Ўзбекистон футболчилари юлдузларга тўла Испанияни тўхтата оладими?
![Бангладешдаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етди расм](/uploads/posts/2024-07/xd430082cad_01.webp.pagespeed.ic.dIkkdrfd7Q.webp)
Бангладешдаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етди
![У янги Месси бўла оладими? Ламин Ямал олдидаги беш асосий тўсиқ расм](/uploads/posts/2024-07/x26949ecbd4_cnak_kmcypdg2ksojrgxjqcajiyvlu7k.webp.pagespeed.ic.Wb-gJfWXG-.webp)
У янги Месси бўла оладими? Ламин Ямал олдидаги беш асосий тўсиқ
![Қилмаган жинояти учун 43 йил қамоқда ўтирган аёл озодликка чиқарилди расм](/uploads/posts/2024-07/x8355df0509_01.webp.pagespeed.ic.dT23r3LJwA.webp)
Қилмаган жинояти учун 43 йил қамоқда ўтирган аёл озодликка чиқарилди
![Россияда эр-хотин терроризмга даъват қилишда айбдор деб топилди расм](/uploads/posts/2024-07/xb59dcf0b8b_qaus_cpjebwagujhnotlhycqnzapehmt.webp.pagespeed.ic.5jqw0cy0HU.webp)
Россияда эр-хотин терроризмга даъват қилишда айбдор деб топилди
![“Трактор” ҳам сотувга қўйилди расм](/uploads/posts/2024-07/xfc239262e4_01.webp.pagespeed.ic.BDBUU5UtWQ.webp)
“Трактор” ҳам сотувга қўйилди