![Ироқ АҚШдан йил якунига қадар ҳарбий қисмларини тўлиқ олиб чиқишни талаб қилди](/uploads/posts/2024-07/x21d680b5b4_reuters-ysiul1wl.webp.pagespeed.ic.pRjEqP8UXv.webp)
Фото: Reuters
Ироқ ҳукумати АҚШга мурожаат қилиб, йил якунига қадар қўшинларини мамлакатдан олиб чиқишни сўради. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Ироқ раҳбарияти мамлакатда ўрнашган хорижий контингентларни тўла чиқариб юборишни режалаштирган. Шу орқали мамлакат устида тўлиқ назоратга эришиш мақсад қилинган.
Жорий ҳафтада Вашингтонда Ироқ расмийси ва АҚШ вакиллари ўртасида музокаралар бошланган. Хорижий ҳарбий қисмлар қачон ва қайси йўл орқали олиб чиқилиши борасида муҳокамалар давом этаётгани билдирилган.
Июль ойи бошида Пентагоннинг Яқин Шарқ сиёсати бўйича юқори лавозимли расмийси ва АҚШнинг Бағдоддаги элчиси Америка қўшинларини олиб чиқиш бўйича музокараларни давом эттириш учун Ироқ бош вазири билан учрашган. Учрашув тафсилотлари ҳозирча тўлиқ ошкор қилинмаган бўлса-да, катта эҳтимол билан бош вазир мамлакат ҳудудидан ҳарбийларни олиб кетишни талаб қилган бўлиши мумкин.
Аввалроқ Ироқ ҳукумати АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция ўз қўшинларини сентябрь ойидан олиб чиқиб кета бошлаши ҳақида маълум қилган. Коалицияни олиб чиқишни расман якунлаш эса 2025 йилнинг сентябрига белгиланган эди. Бироқ Бағдод бу борадаги фикрини яна ўзгартирган.
Маълумот ўрнида, АҚШ бошчилигидаги кучлар 2003 йилда Ироққа бостириб кирган. Улар ёрдамида собиқ етакчи Саддам Ҳусайн ҳукумати ағдарилган. АҚШ кучлари эса 2011 йилда Бағдодни тарк этган.
2013 йилнинг кузида Ироқ ҳудудида ИШID пайдо бўлиши халқаро кучларни минтақага қайтарди. 2014 йилда мамлакатга яна АҚШ армияси киритилди ва у ўз мавжудлигини ҳозирга қадар сақлаб келмоқда.
АҚШ ҳозирда Ироқда 2500 нафарга яқин аскарга эга. Махсус коалиция дастури доирасида 80 дан ортиқ гуруҳлар террорчиларга қарши кураш олиб бормоқда. АҚШ ҳарбий қисмлари асосан учта ҳарбий базада мустаҳкам ўрнашган, улардан бири Бағдодда, иккинчиси ғарбий Анбар вилоятида ва яна бири шимолий Курдистон минтақасида жойлашган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Нетаньяху маҳбусларни алмашиш учун шартлар мавжудлигини эълон қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x716c3c8996_photo_2024-07-23_22-04-04-imypoa3h.webp.pagespeed.ic.d6ogsHy_fP.webp)
Нетаньяху маҳбусларни алмашиш учун шартлар мавжудлигини эълон қилди
![Фарғонада содир бўлган ЙТҲда бўлажак келин-куёв вафот этди расм](/uploads/posts/2024-07/xd6fa72d2a1_66a3cd436cffa.webp.pagespeed.ic.vUM6J5p3Un.webp)
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда бўлажак келин-куёв вафот этди
![2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига ким мезбонлик қилиши маълум бўлди расм](/uploads/posts/2024-07/xbeb6a67171_01.webp.pagespeed.ic.7rOMXZyW6T.webp)
2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига ким мезбонлик қилиши маълум бўлди
![Форбес: “Яқин Шарқда катта уруш муқаррар” расм](/uploads/posts/2024-07/x0f00f76ac5_photo_2024-07-24_22-53-05-yditg_bm.webp.pagespeed.ic.XU3uHgtufz.webp)
Форбес: “Яқин Шарқда катта уруш муқаррар”
![«Қамчиқ» довонида «Equinox» автомобили ёниб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/x4dfbea68d2_01.webp.pagespeed.ic.CYyCi4uTWJ.webp)
«Қамчиқ» довонида «Equinox» автомобили ёниб кетди
![Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўз онасини калтаклагани айтилмоқда расм](/uploads/posts/2024-07/xc83e7bc4d4_photo_2024-07-24_18-43-17-vazoos8h.webp.pagespeed.ic.sxK7zfoWTb.webp)
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўз онасини калтаклагани айтилмоқда
![Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди расм](/uploads/posts/2024-07/x74c4e5a1ca_01.webp.pagespeed.ic.us2XFhXiqp.webp)
Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди