12:24 / 29.07.2024
132

Малидаги исёнчилар «Вагнер» ХҲКдаги катта йўқотишлар ҳақида хабар берди

Малидаги исёнчилар «Вагнер» ХҲКдаги катта йўқотишлар ҳақида хабар берди
Фото: Florent Vergnes/AFP/Getty Images
«Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг россиялик ёлланма аскарлари Малида жиддий талафот кўрди, деб хабар бермоқда Ғарб ахборот агентликлари қуролли гуруҳлар вакилларига таяниб. 28 июл, якшанба куни Reuters, AFP ва AP агентликларининг хабар беришича, Мали шимолида, Жазоир билан чегара яқинида Мали ҳукумат қўшинлари ва иттифоқдош «Вагнер» ёлланма аскарларидан иборат колонна туареглар устунлик қиладиган қуролли гуруҳлар коалицияси билан жангда мағлуб бўлди.

Ушбу маълумотларга кўра, икки кунлик жанг натижасида улар Мали армияси ва рус ёлланма аскарлари колоннасини «мағлубиятга учратишди», гап «ўнлаб» ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақида кетяпти, деб ёзади AP. «Россия ёлланма аскарлари ва Мали аскарлари қочиб кетишди, - деди бўлгинчи қуролли гуруҳларнинг CSP-DPA алянси вакили Муҳаммад Элмаулоуд Рамадан. - Бошқалар таслим бўлишди».

Маҳаллий сиёсатчи: камида 17 киши ўлган

Бундан ташқари, AFP маҳаллий сиёсатчининг Мали армияси чекиниши ва камида 17 киши ўлими ҳақида хабар берган баёнотидан иқтибос келтирмоқда. «CSP одамлари ҳали ҳам Тинзауатенда», деди у ва ҳукумат қўшинлари ҳамда «Вагнер гуруҳи» ёлланма аскарлари «энди у ерда йўқ»лигини қўшимча қилди. Унга кўра, жанглар Абейбара йўналишидаги жанубий ҳудудларда ҳам кузатилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда ҳарбий кийимдаги оқ танлилар ва малилик аскарлар ўлдирилганини кўриш мумкин. Агар маълумот тўғри бўлса, бу Малидаги туарег исёнчилари томонидан «Вагнер» ХҲК ёлланма аскарларига етказилган энг катта зарардир, деб ёзади AP.

Аввалроқ Мали армияси исёнчилар ҳужумида икки аскар ҳалок бўлгани ва 10 нафари яралангани ҳақида баёнот тарқатган эди. Шу билан бирга, россиялик Z-блогерлар Африкада ҳарбий мухбир ва «Вагнер» ХҲК билан боғлиқ бўлган Grey Zone Telegram-канали муаллифининг ўлими ҳақида ёзишмоқда.

«Вагнер» ХҲК ёлланма аскарлари - Малида 2021 йилдан бери

Россиялик ёлланма аскарлар 2021 йилдан бери Малида мавжуд. 2020 йилда полковник Ассими Гоита бошчилигидаги ҳарбийлар мамлакатда ҳокимиятни қўлга олди. Улар Франция билан анъанавий алоқаларни уздилар ва Россия Федерацияси билан яқинлашишни бошладилар, «Вагнер» ХҲКдан ёлланма аскарларни мамлакатга таклиф қилдилар.

Хунта ўз олдига бутун мамлакатни, биринчи навбатда, шимолий Кидал минтақасини бўлгинчи кучлардан қайтариб олиш вазифасини қўйган. 2023 йилда ҳарбийлар Кидал устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малидаги исёнчилар «Вагнер» ХҲКдаги катта йўқотишлар ҳақида хабар берди