15:39 / 01.08.2024
155

Исроил Муҳаммад Дейф ўлдирилганини эълон қилди

Исроил Муҳаммад Дейф ўлдирилганини эълон қилди
Фото: Getty Images
Ҳамас ҳарбий қаноти етакчиси Муҳаммад Дейф Хон Юнусга берилган ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлган. Исроил мудофаа армияси бу маълумот разведка маълумотлари асосида тасдиқланганини эълон қилди.

Исроил 13 июл куни Хон Юнусдаги қочоқлар лагери яқинига ракета зарбаси йўллаган ва зарба нишони айнан Муҳаммад Дейф бўлганини билдирганди. Бугун, 1 август куни Исроил мудофаа армияси сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, ўша зарба натижасида Ҳамас ҳарбий қаноти, «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» қўмондони Муҳаммад Дейф ҳам ҳалок бўлган. Бу маълумот Исроил разведкаси томонидан тасдиқланган.

«Исроил мудофаа армияси 13 июлдаги Хон Юнусга берилган ракета зарбаси натижасида Муҳаммад Дейф ўлдирилганини тасдиқлайди. Дейф Ҳамас тузилмасидаги иккинчи одам ва 7 октябрдаги 1200 кишининг ўлими билан якунланган ҳужум ташкилотчиси ва ижрочиси бўлган.

Исроил мудофаа армияси аниқ разведка маълумотлари асосида Муҳаммад Дейф ва Рафа Салма бўлган бинога зарба берган, Салманинг ўлими аввалроқ тасдиқланганди. Дейф Яҳё Синвар билан елкама-елка ҳаракат қилиб, Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларни бошқарган
», дейилади ЦАҲАЛ баёнотида.

Ўшанда Ҳамас 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилганди.

Муҳаммад Дейфнинг ўлими бир кун аввал Ҳамас сиёсий қаноти етакчиси Исмоил Ҳания Теҳронда ўлдирилгани ортидан тасдиқланди. Исроил Дейфни 7 октябрдаги Исроилга ҳужум ғоявий илҳомлантирувчиси ва амалий ижрочиси деб билади. Шунингдек, Дейф Ғазодаги туннеллар тизими ва «Қассам» ракеталари асосчиси деб қаралади.

Муҳаммад Дейф Ҳамас ташкил этилган 1987 йилдан унинг сафида бўлган, Исроил махсус хизматлари 1990-йиллар ўрталаридан буён уни таъқиб этиб келган. Исроилликлар 2001 йилдан кейинги даврда уни ўлдириш учун камида етти бор уринишган. ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, у 2002 йилги суиқасд оқибатида кўзидан айрилган, тўрт йил ўтиб амалга оширилган ҳужум вақтида икки оёғи ва бир қўлини йўқотган. 2014 йилда Дейфнинг уйига зарба оқибатида рафиқаси, уч ёшли қизи ва чақалоқ ўғли ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Муҳаммад Дейф ўлдирилганини эълон қилди