19:10 / 06.08.2024
243

Камала Ҳаррис вице-президентликка номзод бўйича бир қарорга келди

Камала Ҳаррис вице-президентликка номзод бўйича бир қарорга келди
Тим Уолц / Фото: Getty Images
АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Камала Ҳаррис Миннесота губернатори Тим Уолцни вице-президентликка номзод сифатида танлаши кутилмоқда. Бу ҳақда CNN тўртта манбага таяниб хабар берди.

Ҳаррис кун охиригача ўзининг вице-президентликка номзодини расман эълон қилади.

Тим Уолц — 1964 йилда туғилган, касби бўйича ўқитувчи. У мактабда ишлаган, шунингдек, АҚШ Миллий гвардиясида хизмат қилган. 2007 йилда АҚШ Конгресси Вакиллар палатасига сайланган, 2019 йилда эса Миннесота губернатори бўлган.

Аввалроқ, АҚШ президентлиги сайловида Камала Ҳарриснинг эҳтимолий ҳамкорлари рўйхатига Тим Уолц билан бир қаторда Аризона штатидан сенатор, собиқ астронавт Марк Келли ва Пенсилвания губернатори Жош Шапиро киритилгани ҳақида хабар берилган эди.

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп вице-президентликка Оҳайо штати сенатори Жеймс Вэнс номзодини танлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг