16:22 / 12.08.2024
198

Ливан жанубида ҳалок бўлган «Ҳизбуллоҳ» жангчилари сони 400 дан ошди

Ливан жанубида ҳалок бўлган «Ҳизбуллоҳ» жангчилари сони 400 дан ошди
Фото: Anadolu Agency
2023 йил 8 октябрдан бери Исроилнинг Ливан жанубидаги ҳужумларида «Ҳизбуллоҳ»нинг 407 нафар жангчиси ҳалок бўлди.

Ҳаракатнинг билдиришича, сўнгги 24 соат ичида Ливан жанубидаги Исроил ҳужумларида «Ҳизбуллоҳ»нинг уч аъзоси ҳаётдан кўз юмган.

Ҳаракатнинг Телеграмдаги саҳифасида ҳалок бўлганларнинг шахси аниқлаштирилган. Улар 36 ёшли Муҳаммад Ҳани Ҳайдар, 27 ёшли Али Семир Ҳижозий ва 27 ёшли Ҳасан Ғадбандир.

2023 йил 8 октябрдан бери Исроил армияси ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўртасида чегара чизиғида «назорат остидаги тўқнашувлар» бўлиб ўтмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг