Фото: Anadolu
Рим папаси Франциск блокададаги Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга эришиш ва можаро кенгайишига йўл қўймаслик учун барча саъй-ҳаракатларни кўришга чақирди. Папа 15 августда католиклар томонидан нишонланган ибодатда тегишли мурожаат қилди.
Понтифик ҳужумлар давом этаётган Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни хавотир билан кузатиб бораётганини айтди.
«Мен Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни хавотир билан кузатишда давом этяпман. Яна бир бор барча жабҳаларда ўт очишни тўхтатишни, гаровга олинганларни озод қилишни ва одамларга ёрдам беришни талаб қиламан. Мен барчани можаронинг кенгайишига йўл қўймаслик учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишга, бу фожиага имкон қадар тезроқ барҳам бериш учун музокаралар йўлидан боришга чақираман. Уруш - мағлубият эканлигини унутмайлик», - деди Рим папаси Франциск. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)