Фото: Patrick Doyle/The Canadian Press/AP Photo/picture alliance/dpa
Россия Федерацияси Бош прокуратураси 22 август, пайшанба куни Иккинчи жаҳон уруши йилларида СС "Галиция" сафларида жанг қилган 99 ёшли Ярослав Хункани (унинг фамилиясининг украинча ёзилишича: Гунка) халқаро қидирувга берди. Департаментнинг Telegram-каналида эълон қилинган хабарда қайд этилишича, Бош прокуратура Хункани Интерпол маълумотлар базасига киритиш бўйича «ижобий қарорга» эришган.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси СС фахрийсига қарши 2023 йил октябр ойида камида 500 совет фуқаросининг ўлдирилишида сиртдан айблов қўйди ва шундан сўнг уни Канададан экстрадиция қилишни сўради. Бироқ Канада расмийлари экстрадиция бўйича икки томонлама шартнома йўқлигини баҳона қилиб, Москвага рад жавобини берди.
Канада парламентидаги воқеа
Ярослав Хунка 2023 йил сентябрида Канада парламентига ташрифи ва у ерда Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашганидан сўнг Россия расмийлари эътиборига тушган. Хунка Зеленскийга "Украина мустақиллиги учун ва русларга қарши курашган фахрий" сифатида таништирилди, аммо кейинчалик у 1943 йилда нацистлар томонидан яратилган СС "Галиция" бўлинмасида ("Галичина" номи билан машҳур) хизмат қилгани аниқланди. Нюрнберг трибуналининг қарорига кўра, СС аъзолари бўлган барча шахслар ҳарбий жиноятчилар ҳисобланади.
Ҳодиса натижасида Канада парламенти спикери Энтони Рот истеъфога чиқди ва Зеленский билан бирга СС фахрийсини олқишлаган мамлакат бош вазири Жастин Трюдо омма олдида узр сўради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди