07:49 / 25.08.2024
205

Павел Дуров Францияда ҳибсга олинди

Павел Дуров Францияда ҳибсга олинди
Фото: Global Look Press
Telegram асосчиси Павел Дуров Озарбойжондан Парижга ўз шахший самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олинган.

Франция ҳуқуқ тартибот органлари Дуровни "наркотиклар айланмаси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарлик"да айбламоқда. Бунга сабаб қилиб Мессенжерда модерация йўқлиги ва қонунни ҳимоя қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликдан бош тортгани кўрсатилмоқда.

Дуровни тинтув қилишга изн берувчи ордер у фақат Франция ҳудудида бўлганда ҳақиқий бўлган, деб хабар беради TF1 телеканали. Дуров Парижга ўз оёқлари билан борган ва ҳибсга олинган.

Дуровга нисбатан бир қатор айбловлар илгари сурилган ва Франция фуқароси сифатида судланиши айтилмоқда. Агар айблари исботланса у 20 йилга қамалиши мумкин.

Боз устига, Франция Дуров устидан ўтказиладиган суд жараёнидан Telegram'га қарши Европа Иттифоқи санкцияларини жорий қилиш учун фойдаланиши мумкинлиги айтилмоқда.

Дуровнинг ҳибсга олиниши фонида унга тегишли TON криптовалютаси ҳам 15 фоизга қулади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг