17:57 / 25.08.2024
54

Россия ТИВ Дуров ҳибсга олинишига муносабат билдирди

Россия ТИВ Дуров ҳибсга олинишига муносабат билдирди
Фото: Reuters
Россиянинг Франциядаги элчихонаси Telegram асосчиси Павел Дуров атрофидаги вазиятга ойдинлик киритиш учун зарур чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, Россия элчихонасига Дуров вакиллари томонидан ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган бўлса-да, россиялик дипломатлар иш бошлаган.

Дуровнинг қамоққа олингани тўғрисидаги маълумотга жавобан, Россиянинг Франциядаги элчихонаси, тадбиркор вакилларининг мурожаати бўлмаганига қарамай, бундай ҳолатларда қўлланиладиган зарурий чораларни дарҳол кўриб, Россия фуқароси атрофидаги вазиятни ойдинлаштиришга киришди”, дейилади муносабатда.

Давлат думаси спикери ўринбосари Владислав Даванков аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга мурожаат йўллаб, Дуровни озод қилишга эришишга чақирганди.

ТИВ расмий вакили Мария Захарова Дуровнинг қўлга олингани ҳақидаги хабар пайдо бўлиши биланоқ Франциядаги элчихона ишга тушганини айтган.

Дипломатларимизга уларнинг функционал вазифаларини эслатиб ўтиришнинг ҳожати йўқ”, деган у.

Telegram асосчисининг ҳибсга олиниши

24 август куни кечқурун Павел Дуров Озарбайжондан хусусий самолётда Парижнинг Ле Бурже аэропортига қўнганида ҳибсга олинди. Франция оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, бунга Telegram фаолияти сабаб бўлди.

Дуров Telegram'да модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси, фирибгарлик ва бошқа айбловлар учун қидирувга берилган. У француз ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилмагани сабабли унга ҳибсга олиш ордери чиқарилган.

Франция фуқароси сифатида Дуровга 20 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда. У экстрадиция қилиниши мумкин эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё