Фото: CC BY 2.0 / TechCrunch
Павел Дуров Telegram’да кибер ва молиявий жиноятлар масалаларида ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Reuters Франция полицияси вакилига таяниб хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг сўзларига кўра, Дуров ҳозирда миллий кибержиноятчилик ва фирибгарликка қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинмоқда. Мессенжер асосчиси ҳамон ҳибсда сақланмоқда.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон хавфсизлик кучлари томонидан Telegram асосчисини ҳибсга олиш қарори сиёсий мотивлар билан боғлиқ эмаслигини маълум қилганди. У иш бўйича суд ҳукмини кутишга чақирган.
“Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция ҳақидаги ёлғон маълумотларни ўқияпман. Франция сўз ва мулоқот эркинлиги, инновациялар ва тадбиркорликка содиқдир. Telegram раҳбарининг Франция ҳудудида ҳибсга олиниши давом этаётган суд тергови доирасида амалга оширилди”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Павел Дуров 24 август куни Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олингани хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди