Фото: ynet
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуаси ҳудудида яҳудий синагогасини қуриш нияти борлигини айтди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Ал-Ақса мажмуаси ислом динининг учинчи энг муқаддас зиёратгоҳи ва Фаластин миллий ўзлигининг рамзидир. Шунингдек, яҳудийлар уни Биринчи ва Иккинчи маъбадлар жойлашган макон сифатида эътироф этади.
“Агар хоҳлаган нарсамни қила олсайдим, бу жойга Исроил байроғини ўрнатган бўлардим”, дейди Бен-Гвир.
Журналист бир неча бор ундан: “Агар сизга боғлиқ бўлса, бу жойда синагога қурасизми?” деб сўрагач, Бен-Гвир “Ҳа” деб жавоб берган.
Ўнлаб йиллар давомида Исроил ҳукумати томонидан сақланиб келинаётган статус-квога кўра, яҳудийлар ва мусулмон бўлмаганлар босиб олинган Шарқий Қуддусдаги мажмуага белгиланган соатларда кириши мумкин, у ерда ибодат қилиш ёки диний рамзларни намойиш этишга рухсат берилмайди.
Етакчи раввинларга кўра, Ал-Ақсо масжидининг муқаддаслиги туфайли унинг ҳар қандай қисмига яҳудийлар кириши тақиқланган. Масжид мажмуаси Иордания томонидан бошқарилади, аммо ушбу жойга кириш Исроил хавфсизлик кучлари томонидан назорат қилинади. Бен-Гвир яҳудийларга мажмуада ибодат қилишга рухсат берилиши кераклигини айтган.
“Араблар истаган жойда ибодат қилиши мумкин, шунинг учун яҳудийлар ҳам истаган жойда ибодат қилиши керак”, деган у ва ҳозирги сиёсат яҳудийларга ушбу жойда ибодат қилишга рухсат беришини даъво қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди