Фото: WP
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп ва АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ўртасидаги 10 сентябрга белгиланган дебат микрофон қоидалари бўйича келишмовчиликлар туфайли ўтказилмаслиги мумкин. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, CNN хабар берди.
“Собиқ президент Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси қоидалар бўйича келишмовчилик туфайли 10 сентябрь куни АBC телеканалида дебат ўтказиш имкониятини шубҳа остига қўймоқда”, дейилади телеканал хабарида.
Телеканал суҳбатдошининг сўзларига кўра, Трамп сайловолди кампанияси Трамп гапираётганда рақибининг микрофони ўчирилишини истайди. Бу қоида Трампнинг АҚШ президенти Жо Байден билан биринчи дебатида ҳам амал қилганди.
“Ўйинлар етади! Биз АBC телеканалидаги дебатни CNN телеканалидаги каби шартлар асосида ўтказишга келишиб олдик”, дейди Трампнинг катта маслаҳатчиси Жейсон Миллер.
Ҳаррис жамоаси баҳсни ўтказмоқчи бўлган АBC ва бошқа телевизион тармоқлар билан боғланиб, иштирокчиларнинг микрофонлари бутун эфир давомида ёқилган бўлиши кераклигини айтган. Ҳарриснинг сайловолди кампаниясида айтилишича, Трамп жамоаси гўёки ўз номзоди 90 дақиқа давомида ўзини “президентга муносиб” тута олмаслигидан хавотирда.
Бир кун аввал Трамп ABC News телеканалида Ҳаррис билан мунозара ўтказиш ғоясини унинг эфирида “Трампни ёмон кўрадиганлар” пайдо бўлгани сабабли шубҳа остига қўйди. Трампнинг қўшимча қилишича, телеканалга Ҳарриснинг “энг яқин дўсти” раҳбарлик қилади. Трамп, шунингдек, Ҳаррис Fox News, NBC, CBS ва CNN каби телеканалларда у билан баҳслашишдан бош тортганини қўшимча қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди