Шойгунинг яна бир собиқ ўринбосари қўлга олинди

2 дақиқа ўқиш116
Шойгунинг яна бир собиқ ўринбосари қўлга олинди
Фото: Sergei Bobylev/TASS
Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари Павел Поповга нисбатан фирибгарлик (РФ ЖК 159-моддаси, 4-қисми) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Тергов қўмитаси маълум қилди.

Россиянинг ТАСС ва «Интерфакс» агентликлари қўмитага асосланиб, собиқ мулозим қўлга олингани ҳақида ёзишган.

Тергов версиясига кўра, Попов 2021–2024 йилларда «Патриот» парки ҳисобидан бойлик орттирган, у собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг ўринбосари сифатида ушбу парк ривожлантирилиши ва фаолияти учун масъул эди. Тергов қўмитаси тасдиқлашича, Попов қўли остидаги ходимлар орқали «Патриот» паркида қурилиш ишларини олиб борган компанияларни «ўзининг шаҳар ташқарисидаги мулкларида пул тўланмаган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини бажариш»га мажбур қилган.

Тергов версиясига кўра, Попов уй қурилиши якунланганидан кейин парк маблағлари ҳисобидан «ўзининг уч гектарга яқин майдондаги участкасининг техник ва хўжалик таъминотини давом эттирган».

Тергов қўмитаси қайд этишича, Попов ва унинг оиласи аъзолари Москва шаҳри, Москва области ва Краснодар ўлкасида «кўп сонли кўчмас мулк объектлари»га эгалик қилади, оилага тегишли мулкларнинг жами қиймати 500 млн рублдан ортиқни ташкил этади.

Қўмитага кўра, Павел Попов паркнинг август ойи бошида қўлга олинган директори Вячеслав Ахмедов ва РФ мудофаа вазирлиги Инновацион ривожланиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Владимир Шестеров билан тил бириктирган, улар «Патриот» парки фаолияти ва ишлашини таъминлаш учун ажратилган бюджет маблағларини ўғирлашда гумон қилиб ушланганди. Кейинроқ Ахмедов ҳибсга олинди, Шестеров эса уй қамоғига юборилди.

23 июл куни «Патриот» паркида тинтув ўтказилганди.
Шойгунинг яна бир собиқ ўринбосари қўлга олинди
«Патриот» парки 2014 йилда собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан очилганди
Mikhail Japaridze/TASS

«Патриот» парки — қарийб 5,5 минг гектар майдонни эгаллаган музей-кўргазма майдони бўлиб, Россия армиясининг асосий ибодатхонасини ҳам ўз ичига олади. Парк 2014 йилда ўша вақтдаги мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан очилган, у 2024 йил баҳорида вазирликдан кетиб, РФ хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига ўтказилди.

Павел Попов 1990-йиллар ва 2000-йилларда ҳам ФВВда Сергей Шойгу қўли остида ишлаган. У 2013 йилда раҳбари ортидан мудофаа вазирлигига ишга ўтади ва 2012 йил октябридан вазир лавозимида ишлай бошлаган Сергей Шойгунинг ёрдамчиси бўлади. Бир неча ойдан кейин Попов вазир ўринбосари лавозимига тайинланади. 2015 йилда у армия генерали унвонини олади.

Жорий йил июни ўрталарида Павел Попов мудофаа вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган ва ҳарбий хизматдан бўшатилганди.

Мудофаа вазирлигидаги ҳибслар

Мудофаа вазирлиги тизимининг юқори мартабали вакилларига қарши шов-шувли жиноий ишлар тўлқини жорий йил апрелида мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов ҳибсга олиниши билан бошланганди.

Иванов ҳибсга олинганидан кейинги бир ой давомида Мудофаа вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи Юрий Кузнецов ҳамда Бош штаб бошлиғи ўринбосари Вадим Шамарин, шунингдек давлат мудофаа харидлари департаменти раҳбари Владимир Вертелецкий ҳам тергов изоляторига жойлаштирилди.

26 июл куни Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, моддий-техник таъминот учун жавобгар бўлган Дмитрий Булгаков ҳам қўлга олинди. У мудофаа вазирлиги раҳбарлик тизимида апрел ойидан буён ҳибсга олинган еттинчи мулозим бўлганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?