09:16 / 04.09.2024
61

Украинада уч вазир истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди

Украинада уч вазир истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди
Коллаж: Камишин / Малюска / Стрелец
Украина Олий радасига уч нафар вазирдан истеъфога чиқиш ҳақида аризалар келиб тушди. Бу ҳақда Украина парламенти спикери Руслан Стефанчук хабар берди.

Стратегик саноат вазири Александр Камишин, адлия вазири Денис Малюска, экология вазири Руслан Стрелец ҳамда Давлат мулки фонди раиси Виталий Ковал истеъфога чиқмоқда. Бунга нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.

Барча аризалар яқин орада бўлиб ўтадиган ялпи мажлислардан бирида кўриб чиқилади”, деди спикер Стефанчук.

Денис Малюска 2019 йил 29 августда адлия вазири лавозимини эгаллади. У президентнинг “Халқ хизматкори” партияси аъзоси ҳисобланади.

Александр Камишин 2023 йил март ойида Украина саноатининг стратегик соҳалари бўйича вазири этиб тайинланганди. Бунгача у “Укрзализници” (Украина темир йўллари) бошқаруви раиси бўлган.

Руслан Стрелец 2022 йил апрель ойидан бери Украина атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш вазири бўлиб, 2021 йил ноябрь ойидан буён ушбу идора раҳбари вазифасини вақтинча бажариб келган. Бунгача у Днепропетровск вилояти администрациясида ишлаган.

Виталий Ковал 2006 йилгача банк секторида ишлаган, кейин тадбиркорга айланган ва турли хил компанияларни бошқарган: қишлоқ хўжалиги, транспорт ва қурилиш. 2019 йилда Ковал Ровно вилояти губернатори лавозимини эгаллаганди. 2023 йил ноябрь ойида у Украина давлат мулки фонди раиси бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада уч вазир истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди