
Фото: Global Look Press
Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим ҳукумат Украинада ҳам, Ғазо секторида ҳам можароларни ҳал этиш тарафдори эканлигини маълум қилди.
“Ғарб давлатларининг бу борадаги хатти-ҳаракатлари иккиюзламачиликдир, чунки улар ахлоқий тамойиллардан бутунлай воз кечган”, деди у RТ билан суҳбатда.
У фаластинликларга қарши ваҳшийлик қилинаётгани, Ғарб давлатлари эса принциплардан бутунлай воз кечгани ва у бундан ҳайратда қолганини таъкидлаган.
Иброҳимнинг сўзларига кўра, Малайзия тинчлик тарафдори ва бошқа давлатга зарба бериши учун можаро иштирокчиларидан ҳеч бири томонидан қуролланишни кучайтиришни қўллаб-қувватламайди.
“Ғарб бу масалада “ноаниқ позиция”да ҳамда иккиюзламачилик қилмоқда”, дея хулоса қилган сиёсатчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар