10:45 / 06.09.2024
46

Дуров Францияда унга қарши қўйилган айбловларга илк бор муносабат билдирди

Дуров Францияда унга қарши қўйилган айбловларга илк бор муносабат билдирди
Фото: Глобаллоокпресс
Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда ҳибсга олиниши ва унга нисбатан айбловларга илк бор муносабат билдирди.

Дуровнинг сўзларига кўра, мессенжерда учинчи шахслар томонидан содир этилган жиноятларда уни айблаш хато бўлган. Бироқ у Telegram жиноятчиликка қарши курашда кўпроқ чоралар кўришини айтмоқда. Париж полицияси Дуровни тўрт кун давомида сўроқ қилган. У Франция расмийларининг даъволарини ҳайратланарли деб атаган.

Дуров Telegram’нинг Европа Иттифоқида сўровларга жавоб берадиган вакили борлиги, Франция расмийлари эса у билан шахсан боғланиш учун кўплаб усулларга эгалигини билдирди.

Франция фуқароси сифатида мен Дубайдаги Франция консуллигининг доимий меҳмонларидан бири эдим. Бир муддат олдин, уларнинг илтимосига кўра, мен шахсан Франциядаги терроризм таҳдидига қарши курашиш учун Telegram билан тезкор алоқа линиясини ўрнатишда уларга кўмаклашдим.

Агар бирор давлат интернет хизматидан норози бўлса, одатда хизматнинг ўзига қарши суд жараёни бошланади. Смартфонлар давридан аввалги қонунлардан фойдаланиб, бош директорни бошқараётган платформасида учинчи томон томонидан содир этилган жиноятлар учун айблаш нотўғри ёндашувдир. Технология яратиш ўзи етарлича қийин. Ҳеч бир новатор, агар ўз ихтиролари суиистеъмол қилинса, шахсан жавобгарликка тортилиши мумкинлигини билса, янги воситаларни яратмайди
”, деди Дуров.

У “мувозанатни сақлаш осон эмас”лиги, бироқ Telegram регуляторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишга содиқ ва “доимо мулоқотга очиқ” эканини айтди.

"Агар расмийлар билан келишувга эришиш имкони бўлмаса, мессенжер бу мамлакатда фаолиятини тўхтатишга тайёр. Россия биздан кузатувни таъминлаш учун “шифрлаш калитлари”ни беришни сўраганида, биз рад этдик ва Telegram Россияда тақиқланганди. Эрон биздан тинч намойишчиларнинг каналларини блоклашни талаб қилганида, биз рад этдик ва Эронда Telegram тақиқланганди.
Биз тамойилларимизга мос келмайдиган бозорларни тарк этишга тайёрмиз, чунки биз буни пул учун қилмаймиз. Биз яхшилик қилиш ва одамларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниятидамиз, айниқса, бу ҳуқуқлар бузилган жойларда
", деди Павел Дуров.

У Telegramънинг “мукаммал эмас”лигига қўшилиб, расмийларга мессенжер билан боғланиш учун сўров юбориш имкониятларини қўшиши кераклигини айтди.

Аммо баъзи оммавий ахборот воситаларининг Telegram қандайдир анархистик жаннат экани ҳақидаги даъволари мутлақо нотўғри. Биз ҳар куни миллионлаб зарарли пост ва каналларни ўчириб ташлаймиз... Модерацияга оид шошилинч сўровларни тезкорлик билан кўриб чиқиш учун нодавлат ташкилотлар билан бевосита ишонч телефонлари мавжуд.

Бироқ, биз бундай чоралар етарли эмас деган овозларни эшитмоқдамиз. Telegram фойдаланувчилари сонининг 950 миллионга кескин ошиши жиноятчиларнинг платформамизни суиистеъмол қилишларини осонлаштирган оғриқларни келтириб чиқарди. Шу сабабли мен бу борада вазиятни сезиларли даражада яхшилашни ўзимнинг шахсий мақсадим қилиб қўйдим. Биз ички жараёнларни аллақачон бошлаганмиз ва тез орада сиз билан ютуқларимиз ҳақида батафсил маълумотларни бўлишаман
”, деди мессенжер асосчиси.

Дуров август воқеалари Telegram ва умуман ижтимоий тармоқни хавфсизроқ ва кучлироқ қилишга олиб келишини айтди. “Севги ва мемлар учун ташаккур”, дея хулоса қилди Дуров.

Telegram асосчиси 24 август куни Парижга етиб келганида қўлга олинган эди. Унга Telegramъдаги фирибгарларнинг ҳаракатлари ва мессенжернинг Франция расмийлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани билан боғлиқ олтита банд бўйича айблов қўйилган. 28 август куни Дуров суд назорати остида 5 миллион евро гаров эвазига қўйиб юборилган ва Францияни тарк этиши тақиқланган. Шунингдек, унинг акаси Николай Дуров ҳам мамлакатда қидирувга берилгани ҳақида хабар берилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дуров Францияда унга қарши қўйилган айбловларга илк бор муносабат билдирди