11:15 / 07.09.2024
22

Павел Дуров Telegram’да модерацияни яхшилашга ваъда берди

Павел Дуров Telegram’да модерацияни яхшилашга ваъда берди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Францияда қонунчилик билан боғлиқ муаммоларга дуч келган Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжерда модерацияни яхшилашга ваъда берди. 6 сентябр, жума куни Telegram’да эълон қилган постида Дуров бу йил мессенжерда модерацияни «танқид майдонидан мақтов майдонига» ўтказиш ниятида эканини билдирди.

«Телеграм фойдаланувчиларининг 99,999 фоизи жиноятга алоқаси йўқ, бироқ 0,001 фоиз ноқонуний фаолият билан шуғуллангани учун бутун платформага ёмон имидж яратади ва деярли миллиард фойдаланувчимизнинг манфаатларини хавф остига қўяди», — деди Дуров.

«Яқин атрофдаги одамлар» функцияси олиб ташланиши

Унинг сўзларига кўра, Telegram’да энди «Яқиндаги атрофдаги одамлар» (People Nearby) функцияси бўлмайди. Унинг сўзларига кўра, бундай қарор Telegram фойдаланувчиларининг 0,1 фоиздан камроғи ушбу функциядан фойдалангани, бироқ айни пайтда «ботлар ва фирибгарлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келгани» сабабли қабул қилинган.

«Яқин атрофдаги одамлар» функцияси яқинроқдаги фойдаланувчилар ва маҳаллий гуруҳларни қидириш имконини берган. Фойдаланувчилар у август ойи охирида ишламай қолгани ҳақида хабар қилди.

Бундай хабарлар Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олиниши фонида пайдо бўлди, у ерда унга уюшган жиноятчиликка алоқадор бир қанча, жумладан, расмийлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш, гиёҳванд моддалар ва болалар порнографиясини тарқатиш айбловлари қўйилди.

«Яқин атрофдаги бизнес»

Дуровнинг сўзларига кўра, «Яқин атрофдаги одамлар» функцияси ўрнига «Яқин атрофдаги бизнес» функцияси ишга туширилади, унда қонуний, тасдиқланган компаниялар иштирок этади. «Ушбу компаниялар маҳсулот каталогларини намойиш қилишлари ва тўловларни муаммосиз қабул қилишлари мумкин», дейилади постда.

Павел Дуров, шунингдек, мессенжер маъмурияти Telegraph’га янги медиа-файлларни юклашни ўчириб қўйганини, «аноним шахслар ундан бошқа мақсадларда фойдаланаётганини» маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Павел Дуров Telegram’да модерацияни яхшилашга ваъда берди