Карим Хон Фото: EPA
Мўғулистон ХЖС буйруғини нега эътиборсиз қолдирганини тушунтириши керак, деди Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хон 5 сентябр, пайшанба куни эълон қилинган Британиянинг ВВС медиа-компаниясига берган интервюсида.
«Суд даражасида музокаралар жараёни давом этмоқда. Агар ҳамкорлик бўлмаса, судялар ўз тавсияларини беришлари мумкин, аммо мен ҳеч нарса бўйича олдиндан ҳукм чиқармоқчи эмасман, чунки ҳозир бу масала судялар ва Мўғулистон ҳукумати ўртасида ҳал қилинмоқда», - деди прокурор.
Хоннинг айтишича, у эртами-кечми Россия президенти Владимир Путиннинг Ҳаагадаги судлов маҳкамасига тушишига шубҳа қилмайди. Прокурор ўтмишдаги кўплаб нуфузли шахслар судга тортилганини эслади. У собиқ Югославиянинг сиёсий раҳбарларини мисол қилиб келтирди.
«Собиқ Югославия бўйича трибунал Каражич ва Младични ҳибсга олишга ордер сўраганида, Милошевичда ҳам, Серра-Леоне бўйича махсус суди собиқ президент Чарлз Тейлорни ҳибсга олишга ордер берганида одамлар кулишганди, лекин тарих кўрсатганидек, ўз мамлакатида ва минтақада ўтмишда катта кучга эга бўлган бу одамлар судлов маҳкамасига тушишган, агар кимдир юқори масъулият билан чекланмаган кучдан фойдаланиб, хоҳлаган нарсасини қилса, унинг манёвр майдони торайганлигини кўрсатадиган мисоллар мавжуд», деди Карим Хон.
Хоннинг сўзларига кўра, Путинни ҳибсга олишга ордер бериш қийин бўлмаган. «Мен воқеа жойида бўлдим (Украинада)», - дея тушунтирди ХЖС прокурори.
Украина Путинни ҳибсга олмагани учун Мўғулистонга оқибатлар билан таҳдид қилди
Мўғулистон РФ президенти Владимир Путинни ҳибсга олишдан воз кечиб, Халқаро жиноят суди ва халқаро жиноят ҳуқуқига «оғир зарба» берди, деди Украина ТИВ расмий вакили Георгий Тихий.
«Мўғулистон айбланаётган жиноятчига одил судловдан қочиш имконини яратди ва шу билан унинг ҳарбий жиноятлари учун масъулиятни ҳам ўз гарданига олди. Биз ҳамкорларимиз билан бу Улан-Батор учун оқибатлари келтириб чиқариши учун ишлаймиз», — деб ёзган Тихий Х ижтимоий тармоғида.
Россия президенти Владимир Путин 2 сентябр куни Мўғулистонга икки кунлик расмий ташриф билан келди. У бу ташрифни Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан амалга оширган. Кремлдагилар ташриф СССР ва Мўғулистоннинг «Халхин-Гол дарёсида япон милитаристлари устидан ғалаба» қозонилганининг 85 йиллигига бағишлаб амалга оширилаётганини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди