“Тахтлар ўйини” мухлислари учун ажойиб янгилик. HBO машҳур фильмда ишлатилган буюмларни аукционга қўйди. Ҳар ким севимли сериалидаги бирорта буюмни сотиб олиш имкониятига эга.
“Бу кимошди савдосидаги ҳар бир буюм ғоят мукаммал ишланган ва ўзида чуқур маъно мужассам этган”, дейилади Heritage аукцион уйи эълонида.
Аукционга 2000 дан ортиқ лот, жумладан, афсонавий қуроллар, совутлар, либослар ва ноёб буюмлар қўйилган. Савдо аллақачон бошланган. Бошланғич нарх 500 доллар. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Қироллик Гвардиясидан Жайме Ланнистернинг тўлиқ анжомларидан иборат энг қимматбаҳо лот 20 000 долларга баҳоланмоқда. Бу фақат бошланғич нарх холос.
Бундан ташқари, коллекцияда персонажларнинг либослари ҳам намойиш этилган. Улар орасида Серсей Ланнистер, Санса Старк ва Дейенерис Таргариенларга тегишли кийимлар ҳам бор. Айтганча, Дейенерис билан боғлиқ бошқа лотлар ҳам мавжуд: масалан, 3600 долларлик аждар тухуми ва 2100 долларга кичик Дрогон макетини харид қилишингиз мумкин.
Аукцион 10 октябрдан 12 октябргача давом этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
CNN таслим бўлган украиналик аскарларнинг отиб ташланиши акс этган видеони эълон қилди
Малайзия бош вазири Ғарбни иккиюзламачиликда айблади
АҚШ расмийлари: Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув якунланиш арафасида
Лавров «қизил чизиқлар бўйича ҳазиллашмаслик кераклиги»ни айтди
Маҳмуд Муродов Чехияда “жамият учун хавфли” деб топилди ва доимий яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
Париж—2024 Паралимпия ўйинларида медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда
Тен Ҳагга ғолиб жамоа қуриш учун яна қанча вақт ва пул керак?