Фото: AFP
Халқаро жиноят суди (ХЖС) бош прокурори Карим Хон терговни давом эттиришни хавф остига қўймаслик учун Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, мудофаа вазири Йоав Галант ва ҲАМАС етакчилари Яҳё Синвар ҳамда Муҳаммад Дейфни ҳибсга олиш учун зудлик билан ордер беришни талаб қилмоқда.
Халқаро суд 7 сентябрь куни ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияга қарши суд жараёнини унинг вафоти сабабли тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бироқ ҲАМАС ҳарбий қаноти раҳбари Муҳаммад Дейф Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганига қарамай унга қарши ордер бериш сўралмоқда. Эҳтимол, бош прокурор Дейфнинг ўлимини тасдиқлаш ва унга қарши аризани қайтариб олиш учун етарли далилларга эга эмаслиги бунга сабаб бўлган.
Нетаньяху, Галант ва ҲАМАСнинг уч раҳбари — Яҳё Синвар, Муҳаммад Дейф ва Исмоил Ҳанияга қарши ҳибсга олиш ордерларини чиқариш тўғрисидаги сўров 21 май куни ХЖСнинг бош прокурори томонидан тақдим этилган. Юқорида номлари келтирилган барча шахслар ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда гумонланмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди