Фото: Reuters
Хитой 2028 йилга бориб Марсдан Ерга намуналарни олиб келиш бўйича тарихий уринишни амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда миссия бош конструктори Лю Цзичжун узоқ космосни тадқиқ этишга бағишланган тадбирда маълум қилди.
Қайд этилишича, «Тянвен-3» миссияси «тахминан 2028 йилда» иккита парвозни амалга оширади. Бундан олдинги режа бўйича Марсга парвоз 2030 йилда амалга оширилиши керак эди. Янги баёнотнинг берилишига Хитой июн ойида Ойнинг орқа томонидан илк намуналарни олиб келгани туртки бўлди.
Шунингдек, бу NASA ва Европа космик агентлигининг Марсдан намуналарни олиб келиш борасидаги саъй-ҳаракатлари бюджет, қийинчилик ва таваккалчиликлар хавфи туфайли сусайиши фонида юз бермоқда. Марсдан намуналарни биринчи бўлиб олиб келган давлат бўлиш — Хитойнинг улкан космик дастури ва Си Жинпингнинг мамлакатни космик давлатга айлантириш ҳақидаги «абадий орзуси» учун муҳим ютуқ бўлади.
«Тянвен-3» миссиясининг асосий вазифаси Марсда ҳаёт изларини қидиришдан иборат. Бундан ташқари миссия сайёра юзасига қўниш ва ундан кўтарилишда илғор техник имкониятларини намоён этиши кутилмоқда.
«Миссиянинг қайтиши учун Марс юзасидан ҳам ракета учирилиши керак. Бу кичикроқ ракета бўлади, шу боисдан парвознинг ишончлилигини кафолатлаш жуда мураккаб», — дейди Лю.
Унинг сўзларига кўра, Хитой бошқа мамлакатларнинг фойдали юкларини етказиб бериш, намуналар ва маълумотлар алмашиш ва Марсни келажакда тадқиқ қилишни режалаштиришни ўз ичига олган миссия бўйича халқаро ҳамкорликда иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди