Фото: Getty Images
Англиянинг энг йирик мактаб академияси фонларидан бири — Ormiston Academies Trust ўқиш даврида телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ниятида, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, бутун мамлакат бўйлаб жойлашган 42 та мактабда таҳсил оладиган 35 мингга яқин ўқувчи босқичма-босқич смартфонлардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Фонд вакилининг маълум қилишича, «мобил телефонлар дарс ўтиш ва ўқишга, боланинг хулқ-атвори ва руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади».
Аввалги консерватив ҳукумат томонидан шакллантирилган Таълим вазирлиги мактаб дарсларида телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича йўриқномани чиқарган эди. Ormiston’нинг янги чоралари барча мактабларда, жумладан, бошланғич ва 32 та ўрта мактабни қамраб олади.
Саккизта умумтаълим мактаби ота-оналар билан маслаҳатлашганидан сўнг, кузги мавсумда мазкур сиёсатга «турли ёндашувлар»ни синаб кўрди, шу жумладан, муассасалардан бири телефонлардан бутунлай воз кечган. Масъулларнинг сўзларига кўра, лойиҳа «ҳақиқатда муваффақиятли» чиққан ва ота-оналар ҳамда ўқувчилар орасида «машҳурликка эришмоқда».
Фонд тасарруфидаги бошланғич мактаблар, алоҳида эътиборга муҳтож мактабларда телефондан фойдаланиш аллақачон тақиқланган. Тўрт фарзандни тарбиялаб келаётган Гастингс шаҳрида истиқомат қилувчи 37 ёшли Жо Меяттнинг айтишича, «бутунлай тақиқ хавфли ва масъулиятсизликдир». Унинг сўзларига кўра, болалар телефондан автобуслар жадвалини кўриш ва харидлар учун тўловларни амалга оширишда ҳам фойдаланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди