
Конго Демократик Республикасининг марказий қисмида жойлашган Кананга шаҳри аэропортига маҳаллий қабила сардори тарафдорларининг ҳужуми оқибатида 40 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда 24 сентябрда AFP ахборот агентлиги маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.
"Биз хавфсизлик кучлари томонидан 7 киши ва ҳужум қилганлар томонидан 40 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумотга эгамиз", деб айтди маҳаллий маъмурият вакили.
Таъкидланишича, Канангада тартибсизликлар 22 сентябрда қабила сардори тарафдорлари маҳаллий аэропорт ҳудудида хавфсизлик кучларига ҳужум қилганларидан кейин бошланган.
Айни вақтда тўқнашувлар тугаган, деб айтди мамлакат ҳукумати вакили. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар