00:23 / 22.09.2024
41

Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди

Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди
Фото: Bild
Франция шимолидаги Депп шаҳри яқинида талабалар томонидан олиб борилган қазишма ишлари давомида ичига мактуб беркитилган сопол идиш топилди, деб хабар беради Bild.

Қазиш ишларига раҳбарлик қилган Гийом Блонделнинг маълум қилишича, сопол идишдан топилган шиша ичидан 200 йил олдин ёзилган археологик мактуб чиққан.

Яхши ҳолатда сақланган қоғозга «П.Ж. Фере, Депп фуқароси ва турли илмий жамиятлар аъзоси, 1825 йилда бу ерда қазишма ишларини олиб борган. У Cité de Limes номи билан танилган ҳудудда ўз тадқиқотларини давом эттирмоқда», деб ёзилган.

Археолог ўз мактубига Депп яқинидаги қоятошда қазиш ишларини бошлаганини ёзган. Блондел П.Ж. Фере исмли шахс яшаб ўтганидан хабардор. «Бу ҳақиқатда сеҳрли онлар эди. Олдинлари ҳам қазиш ишлари олиб борилганидан бохабар эдик, аммо 200 йил олдин битилган мактубга дуч келиш — мутлақо кутилмаган ҳолат бўлди», — дейди у.

Депп шаҳар архиви 200 йил олдин ростдан бу ерларда илк қазишма ишлари олиб борилганини тасдиқлаган.

Блонделнинг айтишича, археологлар бундай турдаги мактубларни камдан кам ҳолларда қолдирадилар: «Баъзида шу каби вақт капсулалари учраб туради. Бироқ археологияда бу жуда камёб. Археологларнинг аксарияти ўзларидан кейин бу ерга ҳеч ким келмайди деб ҳисоблайди», — дея тушунтиради Блондел.

Депп яқинидаги қазиш ишлари қоя емирилишидан кейин қайта бошланган. Блондел ҳамда унинг жамоаси галлар қишлоғидаги кўплаб артефактларни сақлаб қолишга эришган — улар орасида 2 минг йиллик керамика ҳам бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди