20:12 / 23.09.2024
41

Павел Дуров: “Қоидаларимизни бузганларнинг IP манзиллари ва телефон рақамлари тегишли органларга ошкор қилиниши мумкин”

Павел Дуров: “Қоидаларимизни бузганларнинг IP манзиллари ва телефон рақамлари тегишли органларга ошкор қилиниши мумкин”
Фото: Google Images
Telegram асосчиси Павел Дуров эндиликда тегишли қоидаларни бузган фойдаланувчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамлари тегишли органларга ошкор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

Telegram’да қидирув бошқа хабар алмашиш иловаларига қараганда кучлироқ, чунки у фойдаланувчиларга умумий каналлар ва ботларни топиш имконини беради. Афсуски, бу хусусиятни ноқонуний товарларни сотиш билан шуғулланадиган одамлар суиистеъмол қилмоқда.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда махсус модераторлар жамоаси Telegram қидирувини анча хавфсизроқ қилди. Қидирувда биз аниқлаган барча номақбул контентлар ўчириб юборилди. Агар сиз Telegram’да қидирув чоғида хавфли ёки ноқонуний бирор нарсани кўриб қолсангиз, бу ҳақда @SearchReport орқали бизга хабар беринг.

Жиноятчиларнинг Telegram Search хизматини суиистеъмол қилишларини олдини олиш учун биз хизмат кўрсатиш шартлари ва Махфийлик сиёсатимизни янгиладик ва улар бутун дунё бўйлаб изчил бўлишини таъминладик. Қоидаларимизни бузганларнинг IP манзиллари ва телефон рақамлари қонуний талабларга жавобан тегишли органларга ошкор қилиниши мумкинлигини маълум қиламиз.

Бу чоралар жиноятчиларни чўчитиши керак. Telegram қидируви ноқонуний товарларни тарғиб қилиш учун эмас, балки дўстлар топиш ва янгиликларни топиш учун мўлжалланган. Биз деярли бир миллиард фойдаланувчига эга платформамиз яхлитлигини ёмон ниятли одамлар хавф остига қўйишига йўл қўймаймиз
", деб ёзди Дуров ўзининг каналида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Павел Дуров: “Қоидаларимизни бузганларнинг IP манзиллари ва телефон рақамлари тегишли органларга ошкор қилиниши мумкин”