Фото: Depositphotos
Япониядаги 225 та йирик компания акциялари курсларини акс эттириб борадиган Токио фонд биржаси (Nikkei) асосий индекси душанба кунги савдоларда кескин 4,65 фоиз пасайиб, 38 063 пунктгача тушди. Инвесторлар мамлакатнинг бўлғуси бош вазири Сигэру Исибанинг иқтисодий сиёсатидан хавотирга тушиши бунга сабаб бўлди, дейилади хабарда.
Биржа савдоси ёпилишида индекс 37 845 пунктгача тушди — кун давомидаги якуний қулаш 4,8 фоизни ташкил қилди.
«Пул-кредит сиёсатини нормаллаштириш зарур», — деган эди бош вазирлик учун сайловдаги ғалабасидан сўнг Исиба.
Япония банки (Марказий банк) бозорни рағбатлантириш ва узоқ йиллик дефляциядан чиқиш учун сўнгги йилларда ўта юмшоқ пул сиёсатини юргизиб келаётганди. Регулятор шу йил баҳорида 17 йилда биринчи марта манфий кўрсаткичли асосий фоиз ставкасини оширди, июл охирида эса уни инфляция мақсадли кўрсаткичидан ошадиган 0,25 фоизгача кўтарди.
Шундан сўнг Япония банки танқидларга учради. Ёмон иқтисодий статистика шароитида пул-кредит сиёсати қаттиқлаштирилиши август ойи бошида бутун дунёда фонд бозорлари қулашига олиб келган асосий омиллардан бири сифатида кўрсатилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди