Фото: Anadolu
Туркия Яқин Шарқдаги урушга тортилиши мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Буюк миллий мажлисидаги нутқида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқда можаронинг янада кучайишига йўл қўймаслик зарур.
Эрдўғон, Ливандан кейин Исроилнинг навбатдаги нишони Туркия бўлиши мумкинлигини айтди. Шунингдек, Туркия раҳбари Исроилнинг Ливанга ҳужумлари даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.
“Мен бу ҳақда бутун дунёни огоҳлантираман”, деди Эрдўғон.
Аввалроқ Туркия президенти БМТ бош ассамблеясида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни танқид қилиб, уни Адолф Гитлерга қиёслаганди.
"Халқаро ҳамжамият фаластинлик тинч аҳолини Исроил ҳаракатларидан ҳимоя қилиш механизмини ишлаб чиқиши керак. Гитлер 70 йил аввал инсоният иттифоқи томонидан тўхтатилганидек, Нетаньяху ва унинг қотил тармоғи ҳам “инсоният иттифоқи” билан тўхтатилиши керак", деди у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди