Фото: BBC
Непаллик ўсмир Ер юзидаги 14 та чўққини забт этиб, энг ёш алпинист сифатида жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, 18 ёшли Нима Ринжи Шерп Тибетдаги Шиша Пангма тоғи чўққисига 9 октябр куни соат 06:05 да кўтарилган. Шунда қилиб, у Халқаро альпинизм федерацияси томонидан 8 минг метрдан баланд дея тан олинган 14 та чўққига кўтарилган кам сонли инсонлардан бирига айланган.
Шерп баланд чўққиларни забт этишни 16 ёшида бошлаган бўлиб, 8 минг метрдан баланд тоғларга чиқишга 740 кун сарфлаган. 2022 йил 30 сентябрь куни у дунёда баландлиги бўйича саккизинчи ўринда турадиган Непалдаги Манаслу тоғига кўтарилганди.
Ўсмир бунга қадар ҳам қатор рекордларни ўрнатган — у дунёдаги энг ёш алпинист, Ҳимолойнинг G1 ва G2 чўққиларини забт этган инсон, Кашмирдаги Нангапарбатга кўтарилган энг ёш алпинист ҳамда 10 соат ичида Эверест ва унинг яқинидаги Лхоцзе чўққисига чиққан энг ёш алпинист ҳисобланади.
«Шерп» сўзи одатда Эверест ҳудудида фаолият юритадиган тоғдаги йўлбошчиларга нисбатан ишлатилсада, аслида у Непал тоғларида яшовчи этник гуруҳларга тегишли.
Нина Ринжининг айтишича, у ёш шерпларга «улар шунчаки алпинист-ёрдамчи деган стереотипларини енгиб ўтиб, биринчи тоифали спортчи сифатида ўз потенциалини очишларига ёрдам бериш»ни ният қилган.
Непаллик ўсмир, Энг баланд чўққилар, Забт этиб, Рекорд ўрнатди, Нина Ринжи “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди