Фото: Global Look Press
Telegram асосчиси Павел Дуров 40 ёшга тўлиши муносабати билан илк бор Россиядан кетгунга қадар «ВКонтакте» ижтимоий тармоғини қандай яратгани ва акаси Николайнинг ундаги роли ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ яратиш ғояси университети битирган заҳоти келган. «Собиқ курсдошларим билан алоқани сақлаб қолишни истардим, аммо бир-биримизни топишимиз мумкин бўлган веб-сайтсиз буни амалга ошириш қийинлигини билардим. Шу боис 2006 йилнинг август охирларида ўзимга мақсад қўйдим — тўрт ҳафта ичида университет талабалари ва битирувчилари учун ижтимоий тармоқ яратиш», — деб ёзади Дуров ўзининг Telegram каналига.
Таъкидланишича, бу вақтга келиб у дастурлардан яхшигина хабардор бўлcада, аммо барибир Германияда яшаган акаси Николайнинг ёрдами керак бўлган: «Николай — ажойиб математик ва алгоритм дастурчиси, бироқ у доим веб-дастурлаш билан шуғулланишни ўзига эп кўрмасди. Николай Бонндаги Макс Планк университетида математика диссертациясига бор эътиборини қаратган эди. У код борасида ёрдам беришдан бош тортди, аммо маслаҳат берди: «Аввалига фойдаланувчиларни рўйхатга олиш кодини ёз. Сен буни уддалайсан», деди».
Дуровнинг айтишича, акасининг маслаҳати фойда берган. У тизимдаги кириш саҳифаси орқали сайтни яратишни бошлаган: дастлабки фойдаланувчиларнинг маълумотлари маълумотлар базасига қўлда киритилган. Дуровнинг сўзларига кўра, 2006 йил сентябрда у «ВКонтакте» учун 20 соатдан вақт сарфлаб код ёзган, кейин эса овқатланган ва 10 соат ухлаган.
«Иш кунидан кейин ўзимга бир қозон макарон пиширардим ва унга кўп пишлоқ қўшиб ердим. Менга бошқа овқат керак эмасди. Ташқарида тунми ёки кун — фарқи йўқ эди. Ижтимоий муносабатлар йўқолиб кетди. Фақат код муҳим эди. Мен лойиҳанинг ҳар бир қисмини бенуқсон яратишга ҳаракат қилардим», — дейди тадбиркор.
Шундай қилиб, лойиҳа тўрт эмас, балки олти ҳафтадан кейин ишга туширилган — унга 2003 йилдан бери талабалар учун яратиб келинган бошқа бир лойиҳадан минглаб фойдаланувчилар таклиф этилган. Дуров «ВКонтакте»нинг биринчи версияси яратилишини карьерасининг кейинги йўлларини белгилаб берган қимматли мустақил тажриба деб ҳисоблайди.
Павел Дуров, ВКонтакте, Қандай яратилган, Ижтимоий тармоқ “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди