00:05 / 16.10.2024
53

Эрдўғон: “Яқин Шарқдаги уруш Туркияга яқинлашмоқда”

Эрдўғон: “Яқин Шарқдаги уруш Туркияга яқинлашмоқда”
Фото: “Репорт.аz”
Яқин Шарқдаги уруш Туркияга яқинлашмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон “Фаластин келажаги” анжуманида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, агар Яқин Шарқдаги уруш тез орада тўхтамаса, у янада кўпроқ мамлакатларни қамраб олиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, Туркия эҳтимолий хавфларни бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўғон Буюк миллий мажлисидаги нутқида Ливандан кейин Исроилнинг навбатдаги нишони Туркия бўлиши мумкинлигини айтганди.

Халқаро ҳамжамият фаластинлик тинч аҳолини Исроил ҳаракатларидан ҳимоя қилиш механизмини ишлаб чиқиши керак. Гитлер 70 йил аввал инсоният иттифоқи томонидан тўхтатилганидек, Нетаньяху ва унинг қотил тармоғи ҳам ‘инсоният иттифоқи’ билан тўхтатилиши керак”, деди у.

Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 25 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишида ҳам Яқин Шарқдаги вазият ҳақида кескин гапирганди.

Афсуски, сўнгги йилларда БМТнинг ўз асосий вазифасини бажаришда ожизлик кўрсатаётганини, тобора самара бермайдиган, қолоқ ва ҳаракатсиз тузилмага айланиб бораётганини кузатмоқдамиз”, деганди у ўшанда.

Эрдўғон, Яқин Шарқ, Уруш, Туркия

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон: “Яқин Шарқдаги уруш Туркияга яқинлашмоқда”