Кўп қаватли уйда тураман. Мавземизга кираверишда, «Шифокорлар шаҳарчаси»нинг кичик бозорчаси бор. Ўзи кичик бозор бўлса-да, бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг барчаси мавжуд. Шу бозорча кираверишида икки аёл пишган жўхори сотади. «Олтин тепа» тарафдан ҳар куни икки қоп маккажўхори олиб келиб, тирикчилик қилишади. Офтобдан қорайган, меҳнатдан, оғир-оғир қопларни кўтаравериб дағаллашган мунис аёллар. Уларнинг бири, ўзимизнинг жайдари, иккинчиси голланд навли жўхори сотади. Икковининг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Кунига кўп пул топмаса ҳам, ҳарна қора қозонни қайнатишга кўмак.
Фарзандларим маккажўхорини яхши кўришади, кунда бўлмаса ҳам 3-4 кунда бир уйга албатта маккажўхори олиб кираман. Охирги 10 кунлар чамаси, аёлларнинг бири кўринмай қолди. Бу орада, жайдари маккажўхори сотувчи аёлдан нафақат мен, кўринмай қолган яна бир сотувчининг бошқа мижозлари ҳам олди. Аёлнинг даромади ҳам аввалги кунларга нисбатан ошгани табиий. Бугун, голланд жўхориларини сотадиган аёл яна савдога чиқибди, бир четда ўтириб савдо қиляпти. Саломлашиб, кўришиб, «опа бормисиз, фарзандларим голланд жўхориларингизни соғинди, нега кўринмай қолдингиз» деб сўрадим.
Улар кулиб, «эҳ ука, мени жўхорим голланд навли, юмшоқроқ, сал қиммат бўлса-да тез сотилади. Шеригимники жайдари, ширин бўлса ҳам сал қаттиқроқ, шунга сотилиши камроқ. Даладан қатнаймиз, қорақозон, тирикчилик... Ҳаммамизнинг дардимиз бир... Бизнинг уйда иккита сигир бор, сутини сотаман, жўхорини ён фермадан олиб, пишириб сотаман, болалар ейман дейди, хуллас амаллаб яшаяпмиз.
Шеригимнинг тирикчилиги эса фақат шу жайдари жўхоридан, у тўй бошлаб қўйган, мен-ку 10 кун сутимни сотсам куним ўтади, унга бошқа ёрдам бера олмасам, ҳеч бўлмаса шу ёрдам бўлсин, мен йўғимда кўпроқ жўхори сотиб, кўпроқ пул топсин деб чиқмадим, унга эса мазам бўлмади, деб қўя қолдим...»
Ҳалолликка қурилган савдо ва иймон тўла қалбни шу аёлда кўрдим ва ўзимни сарҳисоб қилиб, ўзимга-ўзим ачиндим…
Беҳзод Абдураҳмонов
Манба: Xabar.uz
Кичик бозорча, Маккажўхори, Сотувчи аёл, Ҳаётий ҳикоя “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”