Фото: Anadolu Agency
Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили махсус матбуот анжуманида парламент сайловларининг расмий натижаларини тан олмаслигини маълум қилди.
Зурабишвили ушбу сайловларни тан олиш «Россиянинг келиши ва Гуржистоннинг бўйсунувини» билдиришини айтди. «Мен мамлакатга бунинг учун келмаганман. Аждодларимиз бунинг учун яшамаган ва биз буни қабул қилмаймиз. Ҳеч ким Гуржистондан Европа келажагини тортиб ололмайди», — дейди у.
Зурабишвили мухолифат тарафдорларини 28 октябр, душанба куни кечқурун митингга чиқишга чақирди.
Президент ўз баёнотини асосий мухолиф партиялар билан ўтказган маслаҳатлашувидан кейин эълон қилди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, рақиблари россияпараст деб атайдиган ҳукмрон «Гуржистон орзуси» 53,9 фоиз овоз тўплаган. Парламентга, шунингдек, Ғарб билан яқинлашув тарафдори бўлган тўртта мухолиф партия ҳам ўтган. Уларнинг барчаси овоз бериш натижаларини тан олмасликларини билдирган.
«Бирлик миллий ҳаракати» ва «Ўзгаришлар учун коалиция» сайлов участкалари ёпилганидан бир неча соат ўтиб сайловлар «ўғирлангани»ни маълум қилиб, ҳукмрон партияни «конституцион тўнтариш»да айблади ва 27 октябрдан мунтазам норозилик акциялари бошлашини эълон қилди. «Ўзгаришлар учун коалиция» кенг кўламли сохталаштириш схемасини фош қилганини айтмоқда; тафсилотлар кейинроқ очиқланиши ваъда қилинган. Кейинроқ «Кучли Гуржистон» ҳам худди шундай баёнот билан чиқди. Учала ҳаракат ҳам қўлга киритилган депутатлик мандатларидан воз кечишини билдирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди