Роналдунинг ўғли Португалия U-17 терма жамоасида дебют қилди

1 дақиқа ўқиш5
Роналдунинг ўғли Португалия U-17 терма жамоасида дебют қилди

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг катта ўғли Криштиану Роналду Жуниор илк бор мамлакатнинг 17 ёшгача бўлган футболчилар терма жамоасига чақирилди. У 2027 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида иштирок этадиган 23 нафар футболчидан иборат рўйхатдан жой олди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Португалия U-17 терма жамоаси бош мураббийи Филипе Рамуш 2 ноябрь куни эълон қилган таркибга 16 ёшли Роналдунинг ўғли ҳам киритилди. Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ёшлар жамоасида тўп сурадиган футболчи бунгача Португалиянинг U-15 ва U-16 терма жамоаларида ҳам ўйнаган.

Португалия саралаш босқичида Андорра, Болгария ва Сербия терма жамоаларига қарши майдонга тушди. Роналду Жуниор 12 ноябрь куни Андоррага қарши учрашувда терма жамоанинг U-17 даражасидаги дебютини ўтказди. 4:0 ҳисобида якунланган баҳсда у ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида майдонда ҳаракат қилди.

Маълумот учун, Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия ёшлар терма жамоаларида аввал ҳам тўп сурган. У U-15 таркибида тўртта ўйинда иккита, U-16 жамоасида эса тўққизта учрашувда учта гол урган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?