22:32 / 31.10.2024
29

Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди

Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди
Фото: Getty Images
Бир пайтлар Европа бўйлаб кенг тарқалган ва яқин вақтгача Қизил рўйхатда «энг кам ташвишланарли» турлар қаторига кирган типратикан энди Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) томонидан «йўқолиб кетиш арафасидаги тур» рўйхатига киритилди.

The Guardian хабарига кўра, сўнгги ўн йил ичида уларнинг табиий яшаш ҳудудларида типратиканлар сони камида 30 фоизга камайган.

Қайд қилинишича, шаҳарсозлик, интенсив деҳқончилик ва йўл қурилиши туфайли типратиканлар тур сифатида йўқ бўлиб кетиш ёқасига бориб қолган. Уларнинг кўпчилиги машина ғилдираклари остида ҳалок бўлмоқда. Бундан ташқари, жониворлар пестицидлар таъсири остида камайиб бормоқда — бевосита (зарарланган ўсимликларни истеъмол қилиш) ва билвосита (заҳарланган ҳашаротларни истеъмол қилиш).

«Ғарбий Европада типратикан популяциясининг камайишини тўхтатиш учун ҳали ҳам имконият бор ва биз мақомнинг янада пасайишининг олдини олишга ҳаракат қилишимиз керак», деди IUCN дастури ходими Эби Газзард.

Унинг сўзларига кўра, аҳоли кирпиларга ёрдам бериши мумкин, масалан, типратиканларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилмайдиган паст тўсиқлар ўрнатиш, пестицидлардан фойдаланишни тўхтатиш, ёғочдан бошпана яратиш ва уйчалар қуриш орқали.

Британия сутэмизувчиларни ҳимоя қилиш жамиятининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси Хоуп Нотелфернинг таъкидлашича, типратиканларнинг Қизил китобга киритилиши аҳоли учун ажабланарли бўлмайди. Чунки бу ҳайвонлар узоқ болаликдаги хотирага айланган. Кўпчилик одамлар типратиканларни анчадан бери учратмай қўйган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди