00:17 / 02.11.2024
34

Эрдўғон Яқин Шарқ давлатларини Исроилга қарши бирдамликка чақирди

Эрдўғон Яқин Шарқ давлатларини Исроилга қарши бирдамликка чақирди
Фото: The Times of Israel
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ас-Суданий билан музокаралар чоғида Исроилнинг ҳаракатлари юзасидан Яқин Шарқ давлатларини бирдамликка чақирди.

Учрашув чоғида, шунингдек, Туркия ва Ироқ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал мавзулар муҳокама қилинган.

Президент Эрдўғон Туркия ва Ироқнинг тарихий ва маданий алоқалари бўлган икки қўшни давлат эканини, муносабатларни яхшилаш ва ҳамкорлик имкониятларидан фойдаланиш, айниқса, ‘Тараққиёт йўли’ лойиҳаси икки давлатга кўп фойда келтиришини таъкидлади”, дея маълум қилди Туркия раҳбари идораси.

Эрдўғон террор ташкилотлари ҳам Туркия, ҳам Ироқ учун хавфсизликка таҳдид экани, барча террор ташкилотларига қарши беғараз кураш олиб бориш ҳар икки давлат тинчлиги ва барқарорлигига хизмат қилишини, Туркия Ироқ ҳукуматининг кураш борасидаги ижобий қадамларидан мамнун эканини билдирган.

Президент Эрдоған минтақамизда ёйилаётган Исроил тажовузи ҳам минтақавий, ҳам глобал тинчликка таҳдид солаётганини, бунинг олдини олиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун халқаро ҳамжамият, айниқса, минтақа давлатлари ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади. Туркия тинчлик йўлида саъй-ҳаракатларини давом эттиради”, дея аниқлик киритган президент идораси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон Яқин Шарқ давлатларини Исроилга қарши бирдамликка чақирди