
Фото: Esa Tuomola
Финляндия ғарбида мамлакат тарихидаги илк довул қайд этилди. Табиий офат оқибатида 40 мингга яқин хонадон электр энергияси таъминотисиз қолди, деб хабар беради Yle телерадиокомпанияси.
Маълум қилинишича, Раума шаҳрида шамол тезлиги сониясига ўртача 33,5 метрга, Пори шаҳрида эса сониясига 30,3 метрга етган.
«Кузатувлар давомида мамлакат тарихида бундай кўрсаткич қайд этилмаган. Бу ростдан ҳам камёб ҳодиса», — дейди Метеоролия институти метеорологи Туомо Бергман.
Маълумотларга кўра, 1 ноябр куни Финляндия ғарби ва жанубида 40 мингга яқин хонадон электр энергиясидан узилиб қолган. 2 ноябр тонгида эса уларнинг аксариятида электр таъминоти қайта тикланган.
Метеорологларнинг прогнозларига кўра, 3 ноябр куни Финляндияда янги кучли циклон кузатилади. У ҳам юқоридаги довул йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.
Аввалроқ Испанияда сув тошқинлари оқибатида 211 киши ҳалок бўлгани, расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини кутаётгани тўғрисида хабар берилганди. Мамлакат ҳукумати яна 10 минг нафар ҳарбий хизматчи ва полиция ходимини сув тошқини оқибатидан жабр кўрган Валенсияга юборади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар