Мирза Мирзаев Фото: rosguard.gov.ru
Москва ҳарбий суди Россия гвардияси моддий-техника таъминоти бўйича бошлиғи ўринбосари, генерал-майор Мирза Мирзаевни порахўрлик иши бўйича ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС Россия давлат ахборот агентлиги 3 ноябр, якшанба куни ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб хабар берди. Мирзаев 2025 йилнинг 2 январигача ҳибсда сақланади.
Россия хавфсизлик кучларига яқин бўлган Mash Telegram-канали хабарига кўра, Мирзаев йиғма бинолар учун модул етказиб берувчидан 140 миллион рубл талаб қилган. Акс ҳолда, генерал етказиб берувчига 480 миллион рубллик шартномани бекор қилиш билан таҳдид қилган. Mash ёзишича, компания Мирзаевга воситачи орқали пул ўтказиб берган, кейинчалик у ҳам қўлга олинган.
Сентябр ойи охирида Россия ҳарбий суди Россия гвардияси авиация-техник хизматининг собиқ раҳбари, полковник Олег Гамаюновни ҳибсга олди. У жуда катта миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда, деб ёзади РБК. Тергов маълумотларига кўра, Гамаюнов бюджет маблағларини ўғирлаш учун яратилган уюшган жиноий гуруҳнинг бир қисми бўлган, деди Давлат думасининг Ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари Александр Хинштейн. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...