Фото:“ТАСС”
Франкфурт-Майн бош прокуратураси пул ювишда гумон қилинган россиялик олигарх Алишер Усмоновга нисбатан терговни тўхтатди.
Қайд этилишича, прокуратура 71 ёшли тадбиркорга нисбатан дастлабки тергов тўлов эвазига айбланувчининг розилиги билан 2024 йил 11 октябрда якунланганини маълум қилган.
Усмонов 1,5 миллион евро миқдоридаги маблағни бир нечта нотижорат ташкилотларга ўтказиши керак. Бундан ташқари, у Германия давлат ғазнасига 2,5 миллион евро ўтказиш мажбуриятини олган.
“Ушбу шарт бажарилгандан сўнг тергов бутунлай тўхтатилади”, дейилади хабарда.
Қарор қабул қилишда прокуратура Усмоновга нисбатан айблов қўйилган ҳаракатлар анча аввал содир бўлгани ва Германия, Гессен федерал давлати ёки мамлакатдаги бирон бир жисмоний ёхуд юридик шахсга молиявий зарар келтирмаганини ҳисобга олган. Терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарор Германия Жиноят-процессуал кодексининг 153-а бандига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, у прокурорларга “агар жиноятчининг айби аҳамиятсиз деб ҳисобланса ва жиноий жавобгарликка тортишда жамоатчилик манфаати бўлмаса, жиноий жавобгарликка тортилишдан бош тортиш имконини беради”.
Усмоновнинг адвокатлари прокуратура “на Усмонов айбланаётган жиноятлар фактларини, на айбловнинг асосий тезисларини, шу жумладан, пул ювилиш ҳолатларини” исботлай олмаганини таъкидлаган.
Улар, шунингдек, бош прокурорнинг қарорини олқишлаб, ушбу қарорни “қонун устуворлигига ишончни тиклаш йўлидаги муҳим қадам”, Усмоновнинг “обрў-эътиборини” ҳимоя қилиш, деб атаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...