Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қирғизистоннинг 58,9 миллион долларлик ташқи қарзидан кечди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаровга таяниб, “Tazabek.kg” хабар берди.
Президент Садир Жапаров туркиялик ҳамкасби билан 5 ноябрь куни икки томонлама музокаралар ўтказди. Қирғизистон раҳбари мамлакатнинг Туркия олдидаги ташқи қарзи ҳисобдан чиқарилганини айтди.
“Мен президент Эрдўғонга Қирғизистоннинг Туркия олдидаги ташқи қарзини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилгани учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, деди Садир Жапаров.
Туркия “яшил” иқтисодиёт лойиҳалари эвазига Қирғизистоннинг 58,9 млн долларлик ташқи қарзидан кечган. Аввалроқ Германия “яшил” ташаббусларни амалга ошириш эвазига 14 миллион долларлик ташқи қарзни ҳисобдан чиқарганди.
2023 йил Жапаров мамлакатларни ва халқаро молия ташкилотларини республиканинг қарзидан кечиб, у ерда энергетика объектларини қуришни бошлашга чақирганди.
“Қирғизистон қарз олган мамлакатлар ва молиявий институтлар республикада энергетика объектлари ва ГЭСлар қурилишида иштирок этса бўларди. Биз ушбу яшил иқтисодиёт объектларининг тасмаларини биргаликда кесамиз. Биз Қирғизистонда яшил лойиҳаларни биргаликда амалга оширамиз, бунинг эвазига сиз ташқи қарзларимиздан кечасиз”, деган эди у.
Қирғизистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, республиканинг давлат қарзи қарийб 6 миллиард долларни ташкил этади, шундан 4,5 миллиард доллари ташқи қарз, 1,5 миллиард доллари эса ички қарздир. Қирғизистон яқин 11 йил ичида ташқи қарзини тўлиқ тўлаш ниятида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...