14:44 / 06.11.2024
153

Камала Ҳарриснинг жамоаси сайловдан кейинги судга тайёрланмоқда

Камала Ҳарриснинг жамоаси сайловдан кейинги судга тайёрланмоқда
Фото: AFP
Демократ Камала Ҳарриснинг сайлов штаби АҚШдаги президентлик сайловлари ғолиби бир неча кундан сўнг эълон қилинишини айтди. Шундан кейин бир неча ҳафта давом этадиган суд жараёнлари бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Бизни бир ойлик суд жаҳаннамига тушиш кутмоқда, деди Ҳаррис кампанияси маслаҳатчиларидан бири.
Номзод жамоаси аллақачон ҳомийларни огоҳлантирган, натижалар орасидаги фарқ кам бўлса, “барча бир-бири билан тўрт ҳафтадан олти ҳафтагача” судлашиши эҳтимоли ортади.

Ҳарриснинг сайлов штаби ташқи маслаҳатчиси Дана Ремус маълумотни тасдиқлаган. У кампания бутун мамлакат бўйлаб овозларни санаш, қайта санаш ва текшириш натижаларига эътироз билдириш учун адвокатлар жамоасига эгалигини айтган.

"Сайловларни Америка халқи ҳал қилади ва бу натижаларни бекор қилишнинг ҳеч қандай имконияти йўқ. Бизнинг институтларимиз, хусусан, Олий суд бунга йўл қўймайди", деган Ремус.

2024 йилги президентлик сайловида асосий кураш еттита беқарор штат учун бўлади. Булар Пенсилвания, Мичиган, Висконсин, Шимолий Каролина, Жоржия, Аризона ва Невада. Дональд Трамп ва Камала Ҳаррис айнан шу штатлардаги қўллаб-қувватлашни қўлга киритишга интилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Трамп Шимолий Каролинада ғалаба қозонган, Ҳаррис эса Виржинияда етакчиликни қўлга киритган. Номзод сайловда ғалаба қозониши учун 270 та овоз олиши керак. Ҳозирда Ҳаррис 205 та, Трамп эса 230 та овозга эга. Сайлов натижаларига асосан кўрсаткичлар ўзгариб боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Камала Ҳарриснинг жамоаси сайловдан кейинги судга тайёрланмоқда