22:45 / 13.11.2024
34

Трампга қарши айбловлар қўйган махсус прокурор истеъфога чиқмоқчи

Трампга қарши айбловлар қўйган махсус прокурор истеъфога чиқмоқчи
Фото: Reuters
Дональд Трампга қарши иккита жиноий иш қўзғатган махсус прокурор Жек Смит республикачи 2025 йил январида Оқ уйга қайтиб келгунига қадар истеъфога чиқишни режалаштирмоқда, деб ёзади The New York Times (NYT) манбаларга таяниб.

Дональд Трампнинг ўзи инаугурациядан сўнг уни “икки сония ичида” ишдан бўшатишга ваъда берди.

2022 йил ноябрида махсус прокурор этиб тайинланган Жек Смит АҚШнинг 45-президенти махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш ва 2020 йилги сайловларга аралашишга уриниш бўйича ишни тергов қилган.

NYT манбаларининг таъкидлашича, Смит терговни якунлаб, Дональд Трамп лавозимга киришгунга қадар жамоаси билан бирга ишдан кетиш ниятида.

АҚШ Адлия вазирлигининг узоқ йиллик сиёсати амалдаги президентни жиноий жавобгарликка тортишни тақиқлайди ва шунинг учун департамент ишларни тергов қилишни тўхтатмоқчи, деб хабар беради ОАВ.

Бироқ бу ишнинг механизми охиригача ишлаб чиқилмаган. 9 ноябрь куни Дональд Трампнинг ғалабаси маълум бўлганида, махсус прокурор суддан сайловга аралашиш бўйича иш юритишни тўхтатишни сўради.

У 2 декабрга қадар ишнинг “мисли кўрилмаган” ҳолатларини баҳолаши ва келажакдаги режалари ҳақида ҳисобот тақдим этиши керак.

Фото: Reuters
2017 йилдан 2021 йилгача президентлик қилган Дональд Трампга қарши бир неча жиноий иш қўзғатилганди. Жумладан:

1. Бизнес ҳужжатларни қалбакилаштиришда;
2. Флоридадаги қароргоҳида махфий ҳужжатларни нотўғри сақлашда;
3. 2020 йилги президентлик сайловларидан кейин тил бириктириш, натижада 2021 йил январь ойида Капитолийга бостириб киришга ундашда;
4. Жоржиядаги сайлов натижаларини ўзгартиришга уринишда айбланаётганди.

Трампнинг айбловларга муносабати

Дональд Трамп ўзига қўйилган айбловларни муттаҳамлик деб атади. Бу ҳақда у ўзининг YouTube каналида радиобошловчи Гленн Бек билан суҳбатда гапирди.

Менга носбатан очилган ҳар бир жиноий иш — муттаҳамлик”, деган Трамп суҳбат давомида.

Маҳбус сифатида суратга туширилган биринчи президент

Трамп жорий йилнинг 24 август куни кечқурун полицияга ўзи борди. У Жоржия штатининг Атланта шаҳридаги Фултон округи қамоқхонасига келди. Фултон округи шериф идорасида тарихий сурат олинди — бу АҚШ президенти бўлган шахснинг қамоқхонадаги биринчи сурати (магшот) эди.

Фото: Фултон Cоунтй Шериффъс Office
Трамп журналистларга Жоржия расмийлари унинг суратга тушишини талаб қилганини айтди. “Бу жуда ноқулай ҳис, айниқса сиз ҳеч қандай ёмон иш қилмаган бўлсангиз”, деган Трамп.

7 миллион доллар келтирган сурат

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Фултон округи қамоқхонасида тушган сурати (магшот) ортидан 7,1 миллион доллар ишлаб топди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Фото: NPR
Трамп мазкур сурати туширилган туширилган эсдалик совғаларини сотиш орқали хайрия сифатида 7 миллион доллардан ортиқ маблағ йиққан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампга қарши айбловлар қўйган махсус прокурор истеъфога чиқмоқчи