Фото: Fotolia
Россия охирги бир неча ой ичида Европа давлатларига тегишли камида олтита сунъий йўлдошга ҳакерлик ҳужумларини амалга оширди. Уларнинг тўрттаси Франциянинг Eutelsat компаниясига, биттаси эса Люксембургнинг SES компаниясига тегишли.
Қайд этилишича, россиялик ҳакерлар Европа сунъий йўлдошларини бузиб кириб, уларнинг сигналларини блоклаяпти ёки ташвиқот видеоларини тўсиб қўймоқда.
Ҳакерлик ҳужумларининг охиргиси ноябр бошида, биринчи эса ўтган баҳорда содир бўлган — ўшанда BabyTV болалар телеканалининг Нидерландия ва бошқа Европа давлатларидаги эфири кутилмаганда Россия пропагандаси, жумладан, ватанпарварлик концертлари кадрлари билан тўсиб қўйилган. Шу куни бундай ҳолат Украинанинг FreedomTV телеканали билан ҳам юз берган.
Ҳар икки телеканал ҳам Франциянинг Eutelsat компаниясига тегишли сунъий йўлдошдан фойдалади. Нидерландиялик журналистларга кўра, РФга алоқадор ҳакерлар сунъий йўлдош сигналини тутиб олган ва уни янада кучлироғига алмаштирган. Бу каби ҳужумлар март охири ва апрель ўрталарида ҳам амалга оширилган, Россия пропаганда роликлари яна BabyTV эфирида пайдо бўлган.
Кейинроқ Россия Европа сунъий йўлдошларига қарши ҳужумни сигналларни тўсиб қўйиш билан чекланмай, уларни фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга олиб келган. Зарар кўрган сунъий йўлдошлар нафақат телевизион сигналларни узатади, балки улар ҳукумат, ҳатто ҳарбий алоқа тизимиларига ҳам хизмат кўрсатади.
Нидерландия ва яна бир нечта давлатлар, жумладан, Украина ҳам РФнинг бу каби ҳаракатлари устидан Халқаро электр алоқалари иттифоқи (ХEАИ) — сунъий йўлдош коммуникацияларини назорат қилувчи БМТ ташкилотига шикоят қилди. Ташкилотнинг собиқ ходими Лилиан Жантига кўра, БМТда Россия ҳужумларини тўхтатиш имконияти йўқ. Россия ХEАИнинг шикоятига жавобан ўзининг ушбу ҳужумларга алоқаси йўқлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда