23:15 / 25.11.2024
11

Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди

Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
Фото: Интерфакс
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ўлим жазосига ҳукм қилишга чақирди, дея хабар бермоқда Reuters.

Халқаро жиноий суд ҳибсга олишга ордер берди, аммо бу етарли эмас. Бу жиноий етакчиларга (Нетаньяху ва Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галант) ўлим жазоси берилиши керак”, деди Хоманаий.

Аввалроқ ХЖС Нетаньяху ва Галантни Ғазодаги ҳарбий жиноятларда айблаб, ҳибсга олишга ордер берган эди. Қарор 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майга қадар содир этилган “инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар” юзасидан қабул қилинган.

Суд, шунингдек, Исроилнинг ўз фуқароларига қарши ордер бериш бўйича суд юрисдикциясига эътироз билдирмоқчи бўлган далилларини ҳам рад этган. Исроил ҳам Фаластиндаги вазият билан боғлиқ ишлар бўйича ХЖС юрисдикциясига қарши чиқди.

Аксарият исроиллик сиёсатчилар ва турли сиёсий арбоблар бу қарорни кескин қоралади.

Фото:AFP
Йоав Галант ва Бенямин Нетаньяху

Исроил президенти Исаак Герцог ХЖКнинг ордер бериш ҳақидаги қарорини “виждонга тўғри келмайдиган ва ҳайратга соладиган” деб атади.

Бу қарор демократия ва эркинликдан кўра террор ва ёвузлик фойдасига танлов бўлиб, адлия тизимининг ўзини ҲАМАСнинг инсониятга қарши жиноятлари учун қалқонга айлантирди”, деди у.

Нетаньяху идорасининг маслаҳатчиси Дмитрий Генделман ХЖСни Исроил позициясига эътибор бермаганликда ва Эрон бошлаган минтақадаги урушни қўллаб-қувватлаганликда айблади.

ХЖК антисемитизм оҳанглари билан тўлиқ дезинформация кампаниясини қўллаб-қувватлашга қарор қилди, унинг мақсади Исроилни ўз иттифоқчиларидан ажратиб қўйиш ва мамлакатимизга қарши террорчилик ҳужумларига кўмаклашишдан иборат”, дейди Генделман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди