Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг давлат харажатларини қисқартириш режаси ҳукумат адвокатларини оммавий равишда хусусий секторга ўтишга мажбур қилмоқда, деб ёзади Reuters ахборот манбаларига таяниб.
Вашингтонда 20 йил давомида рекрутер бўлиб ишлаган Ден Биэнстокнинг сўзларига кўра, унинг фирмасига мурожаат қилган АҚШ федерал ҳукумати ходимларининг сони сайловдан кейинги даврда одатдагидан беш баравар кўпайган.
“Давлат ишчилари орасида ўз келажаги бўйича мавҳумлик даражаси юқори чўққига чиққан”, деган у.
Аввалроқ америкалик миллиардер Илон Маск ва тадбиркор Вивек Рамасвами сайланган президент Дональд Трамп даврида давлат самарадорлигини ошириш бўйича янги департаментга раҳбарлик қилиши хабар берилганди.
Трамп “буюк Илон Маск америкалик ватанпарвар Вивек Рамасвами” билан биргаликда Давлат самарадорлиги департаментини (ДОГЕ) бошқаришини айтди.
“Биргаликда бу икки ажойиб америкалик менинг маъмуриятим учун давлат бюрократиясини демонтаж қилиш, ортиқча қоидаларни, керакциз харажатларни камайтириш ва федерал агентликларни қайта ташкил этиш йўлини очиб беради”, деди Трамп.
Шунингдек, Илон Маск ўз манфаатларини илгари суриши Трамп жамоасига ёқмаётгани хабар қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Байден ва Макрон Ливанда сулҳ эълон қилишга тайёрланмоқда