date
views 65

Трамп АҚШни Суриядаги можарога аралашмасликка чақирди

Трамп АҚШни Суриядаги можарога аралашмасликка чақирди
Фото: AP Photo
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг Суриядаги вазиятга ҳеч қандай алоқаси бўлмаслиги кераклигини таъкидлади. У Сурия уларга “дўст эмас”лиги сабабли можарога аралашмасликка чақирди.

"Сурияда тартибсизлик авж олган, у бизнинг дўстимиз эмас, шунинг учун Қўшма Штатларнинг ушбу можарога ҳеч қандай алоқаси бўлмаслиги керак. Бу бизнинг урушимиз эмас. Улар ўз қоидалари бўйича ўйнасин. Аралашманг!” деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Суриядаги дастлабки можарода АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама айбдор, бунинг натижасида “ҳақиқий дўзах бошланди, унга Россия аралашди”. Трампнинг фикрича, Россия Украинадаги уруш билан банд бўлгани сабабли “кўп йиллар давомида ҳимоя қилиб келган Сурия орқали бу юришни тўхтата олмаяпти”.

"Энди руслар, худди Асаднинг ўзи каби, қувиб чиқарилмоқда ва бу улар билан содир бўлиши мумкин бўлган энг яхши сценарий бўлиши мумкин. Россия Суриядан, Обаманинг жуда аҳмоқона кўринишидан ташқари, ҳеч қандай алоҳида фойда олмади", деб ёзган Трамп.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШни Суриядаги можарога аралашмасликка чақирди