Билл Гейтснинг ёшлиги / Фото: Getty Images
Microsoft ҳаммуассиси ва собиқ бош директори Билл Гейтс ҳозирги болалар каби смартфон ва ижтимоий тармоқларга чалғиб ўсганида, катта эҳтимол билан миллиардер бўла олмаслигини таъкидлади.
Гейтснинг айтишича, айнан болалигида дўстлари билан сайр қилиб, ташқи дунёни кашф этишга, хонасида соатлаб китоб ўқиш ва чуқур мулоҳаза юритишга сарфлаган вақтлари унга 3,26 триллион долларлик компанияни ташкил этишда ёрдам берган, деб ёзади CNBC.
“Сал безовта бўлсам ёки зериксам ёхуд ёмон хулқ-атворим туфайли муаммоларга дуч келсам, хонамга қамалиб китобларга ёки ғояларга шўнғиб кетардим, кўпинча соатлаб танаффус қилмасдим. Бекорчиликни чуқур мулоҳаза ва ўрганишга айлантириш қобилияти шахсиятимнинг асосий қисмига айланган”, — дейди у. “Булар кейинги муваффақиятимда ҳам ҳал қилувчи рол ўйнади”.
Гейтс ўз блогида Ню Йорк университети ижтимоий психологи Жонатан Ҳайднинг “Ташвишли авлод” китобини тавсия этган. Ҳайднинг фикрича, смартфонлар ва ижтимоий тармоқларнинг кенг тарқалиши ёшлар орасида ҳозирги руҳий саломатлик инқирозига, шунингдек, Z авлод вакилларида ёлғизлик ва тушкунлик даражасининг ошишига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Гейтснинг сўзларига кўра, унинг болалиги ижодий фикрлашга илҳомлантирадиган ўйинларга асосланган, бундай ўйинларнинг фойдасини тадқиқотлар тасдиқлаган. Ҳозирги болалар эса телефонларга муккасидан кетган.
“Диққатни жамлаш мушакларга ўхшайди, доимий чалғишлар ва ижтимоий тармоқларга ўрганиб қолиш унинг ривожланишини жуда қийинлаштиради”, — дейди Гейтс.
Бутун фаолияти давомида миллиардер ўз муваффақиятини кўпинча китоб ўқиш ва ёлғиз қолиш одати билан боғлаб келган.
1990 йилларда Microsoft бош директори жуда кўп китоб ва техник ҳужжатларни олиб, хилват жойдаги уйда ёлғиз вақт ўтказган ҳамда буни “Мулоҳаза ҳафталиги” деб атаган. Бу даврлар мобайнида Гейтс ўзини “узлуксиз диққат-эътибор”га бағишлаган. У ҳатто электрон почтасини текширмасди — буни “ҳеч қандай чалғишларсиз келажак ҳақида ўқиш, фикр юритиш ва ёзиш” имконияти билан изоҳлаган.
Гейтснинг бир неча ҳафталик чуқур эътибори Microsoft компаниясининг Internet Explorer браузерини яратиш каби улкан ғояларни ривожлантирган. Шу билан бирга, Гейтс ўзи ва Microsoft томонидан оммалаштирилган технологиялар ҳозир одамларнинг бундай инновациялар учун зарур бўлган чуқур фикрлашига тўсқинлик қилиши мумкинлигини айтди.
“Биз ҳамкасбларимиз, турмуш ўртоғимиз, фарзандларимиз, уй ҳайвонлари ва технологияларга чалғимасдан, онгимизни жамлашга имкон берадиган муҳит яратишимиз зарур. Акс ҳолда, ҳеч қачон муҳим вазифаларга диққат қарата олмаймиз”, — деб таъкидлайди самарадорлик бўйича мутахассис Лора Стек.
Билл Гейтс Microsoft ҳаммуассиси бўлиш учун коллежни тарк этган пайтларида, миллиардер бўлишини хаёлига ҳам келтирмаган. Бироқ унинг ғайрати ва матонати ҳайратланарли ютуқларга олиб келди. Ҳозирги кунда Гейтс биология, физика ва иқлим ўзгариши фанлари билан шуғулланмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Мураккаб муҳандислик муаммоларини осон ҳал қиладиган сунъий идрок ишлаб чиқилди
Энергетика соҳасида қиймати $3,7 млрд бўлган қувватлар ишга тушириляпти
Болгария Россия газининг Европага транзитини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
АҚШ Молия вазирлиги Киевга 20 млрд доллар қарз ҳақида эълон қилди