Фото: NASA
Дунёдаги энг йирик А23а айсберги Скотия денгизидаги тузоқдан чиқиб, Жанубий океан томон ҳаракатланишни бошлади, деб хабар беради Daily Mail.
Олимлар А23а майдони деярли тўрт минг квадрат километрни ташкил этишини тахмин қилган. Бу Ню-Йоркнинг майдонидан уч баравар (тахминан 780 квадрат километр), Москва майдонидан эса 1,6 баравар (тахминан 2500 квадрат километр) катта.
«А23а яна ҳаракатни бошлаганини кўриш қувончли. У Антарктидадан ажралган бошқа йирик айсберглар йўналишида кетиш ёки кетмаслигини кузатиш қизиқ. Энг муҳим жиҳати унинг маҳаллий экотизимга қандай таъсир кўрсатишида», — дейди океанограф Эндрю Мейерс.
А23а айсберги Антарктида соҳилларидан 1986 йилда ажралиб чиққан, бироқ кўп ўтмай Ведделл денгизига «тиқилиб қолган». Ўттиз йил давомида у статик «муз ороли» сифатида турган, жойидан қимирламаган. 2020 йилга келиб у яна ҳаракатланишни бошлаган. Апрел бошларида А23а Антарктиданинг циркумполяр оқимига кириб қолганди — бу Ер юзидаги барча дарёларда оқадиган сувдан юз баробар кўпроқ сувни айлантирадиган улкан куч ҳисобланади.
Августда эса у Антарктида шимолидаги жойида бир неча ойдан бери айланаётгани, аслида эса улкан муз бўлаги энг кучли океан оқими орқали ҳаракатланиши кераклиги тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Америка суди суриялик “жаллод”га айблов қўйди
Тошкент автобусларида нақд шаклда тўлов қабул қилиш тўхтатилади
Ноҳақ 13 йил ўтириб чиққан шахсдан қамоқхона харажатларини қоплаш талаб қилинмоқда
Ўзбек футболининг 2024 йилдаги энг яхшилари тақдирланди